MUSAABIR


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Шахсий канал. Шахсий фикрлар ва иқтибослар.
Диний, илмий канал эмас!
مثابر على الحق

Мурожаат: @MusaabirBot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Оиша рифқли бўл, чунки Аллоҳ таоло бирор хонадон аҳлига яхшиликни истаса, уларни «рифқ»га йўллаб қўяди», дедилар.

(Имом Аҳмад ривояти)

Изоҳ: Рифқ — сўз ва амалда мулойимлик ҳамда хушмуомалалик, ширинсўзлик ва очиқюзлиликдир.

@Musaabir


Араб тилига қизиқувчилар учун янги фойдали канал очилди, обуна бўлиб кузатсангиз фойдали бўлади иншааллоҳ.

Унутманг:

اللغة العربية مفتاح فهم الإسلام

Араб тили, Исломни тушунишнинг калитидир.


Канал бу

T.me/bayyina_arab


#Реал_ҳаёт
Тамаки ишлаб чиқарувчи чекмайди.

Марк Сукерберг, (Facebook) асосчиси.
У бизни вертуал дунёга тиқди, ўзи эса ҳақиқий табиий дунёдан завқланиб юрибди.

Биттаси live in real life деган экан, яъни, ҳақиқий ҳаётда яша!

@Musaabir


Аллоҳ барчамизнинг хулқимизни гўзал қилсин!


Иброҳим ибн Адҳам ҳазратлари ўзига бир қул сотиб олди. Қулдан:

– Исминг нима? – деб сўради.
Қул:
– Нима деб чақиришни истасангиз исмим шу, – деди.
– Нима ейсан? – деб сўраганда:
– Нима берсангиз шуни, – деб жавоб берди.
– Нима иш қиласан?
– Қандай иш буюрсангиз ўша ишни?
– Нимани орзу қиласан?
– Қулнинг бирор орзуси бўлиши мумкинми? Унинг орзу билан нима иши бор? – деган жавобни бергач Иброҳим Адҳам ҳазратлари ўзига-ўзи:
– Эй Адҳам! Ажабо, сен умринг бўйи Роббингга шундай қул бўла
олдингми? Қулликни манашу қулдан ўрган, – деб йиғлади.

Равшан Одил

@Musaabir


Ahirim sensin

Cahildim dünyanın rengine kandım
Hayale aldandım boşuna yandım
Seni ilelebet benimsin sandım
Ölürüm sevdiğim zehirim sensin
Evvelim sen oldun ahirim sensin

Sözüm yok şu benden kırıldığına
İdip başka dala sarıldığıma
Gönülüm inanmıyor ayrıldığına
Gözyaşım sen oldun kahirim sensin
Evvelim sen oldun ahirim sensin

Garibim can yıkıp gönül kırmadım
Senden ayrı ben bir mekan kurmadım
Daha bir gönüle ikrar vermedim
Batınım sen oldun zahirim sensin
Evvelim sen oldun ahirim sensin

Daha bir gönüle ikrar vermedim
Batınım sen oldun zahirim sensin
Evvelim sen oldun ahirim sensin

Neşet Ertaş

@Musaabir


Аср намозини ҳеч бир узрсиз шомгача кечиктириш мунофиқларнинг сифатидан
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ана у мунофиқларнинг намоз ўқишидир. Қуёш ботишини кутиб, кузатиб ўтирадида, сўнг шайтоннинг икки шохи ўртасига келганда, туриб тўрт ракат намозни ўқийди. Унда Аллоҳни камдан-кам зикр қилади”.

Имом Муслим ривояти.

@Musaabir


Хуфтондаги жаноза

Қозиработ мачитига хуфтон ўқишга кирдим. Бесабрроқман, кўпинча намоз тугаши билан туриб кетаман. Бугун негадир ўтириб қолдим. Тиловатдан кейин имом “Сафга туринглар, жаноза бор” деб эълон қилди. Ҳали бирор марта хуфтондан кейин жаноза ўқилганини кўрмагандим...

Азалий одат бор. Кун ботгандан кейин узилганлар кейинги куни жаноза ўқилиб дафн этилади. Тўғри, машъалалар билан қабристонга борилган ҳолатларни ҳам эшитганмиз. Лекин кўз кўриб ўрганган манзаралар бошқача.

Хуллас Қозиработдаги сафга турдим. Домла таомилга кўра майит эгасини чақирди. Ёшгина йигит олд қаторга ўтди. Биз эшитмаган қисқа суҳбатдан кейин имом жамоатга юзланди:

– Олдимизда 4 ойлик, ҳаёт бўлганида ота-онасини роса қувонтирадиган пайти келган қизалоқ ётибди... Гўдаклар фаришта мисол бўладилар, бу ерда савол-жавобга ўрин йўқ. Наинки бу ерда, у дунёда ҳам Аллоҳ гўдакларга жаннат эшикларини очиб қўяди. Жанозадан кейин қизимизнинг жони жаннатга дохил бўлади иншооллоҳ. Биз фақат сўраганимиз ота-онасига чиройли сабр берсин. Мана шу қизалоқ уларни жаннатларда кутиб олсин...

Жаноза ўқилди. Ота оппоқ қилиб ўраб қўйилган чақалоқни кўтариб, мачитдан чиқиб кетди.
У ердаги кўзёшларни таърифлаш қийин.

Муаммоларимиз шу қадар майдаки...

Abror Zohidov

@Musaabir


Умр ўтиб кетяпти деб нолийверма. Бир марта ҳақ устида туриб ол, қанча яшашнинг аҳамияти бўлмайди. Ҳақиқат нималигини билмасанг ҳам ўзинг учун қарор қил: "мен ҳақ устида тураман" де. Шунда у очилади, кўринади.

Ва унутма, ботил ялтироқ бўлади, омма унга талпинаётган бўлади, махлиё ва мафтун бўлади, жодуси ухлатувчи бўлади. Лекин ичи чириган ва пуч бўлади.

Ҳақиқат тиконлар билан ўранган, ғофил кўзга ёқимсиз, ундан фақирлик, ғариблик ва мазлумлик сароби кўринади. Аммо ичи адолат, ғайрат, мардлик, ҳиммат, чин ружулат, олтиндан қиммат ғанийлик қаноат мулкига тўла.

Ўзинга сўз бер: "Мен Ҳақни танлайман" ва шунинг устида собит ва қойим бўл!

Менда шубҳа йўқ: ғаройиботлар очилади! Ҳақни изла, дўст бўладиган аҳли ҳақни топасан! Шунда ҳеч қайси ёлғончи сиймолар алдай олмайди. Ғофилларга ғарибдек кўринган аммо асли олийжаноб инсонлар учрайди. Ҳақ сени яккалаб қўймайди. Яккалаш ва фақирлик билан қўрқитишларига ишонма.

Аммо, ўша гап, доим шу сўзда тур. Нафсга эргашиб шу ваъдадан оёқни узишинг билан яна сиймолар маст қилиб, асллар сояда қолади.

Уйғон.

• Жамшид Муслимов

@Musaabir


Бир дўстимизни валиймасига айтилгандим. Базмда саловотлар, «исломий» нашидлар айтишмоқда. Қўштирноқни сабабини ҳозир айтаман. Бир нашидни сўзларига эътибор беришни бошладим, у нашид машҳурлигини биламан, оҳанги жуда таниш эди лекин ҳеч сўзларига эътибор бермаган эканман. Қисқаси ундаги гаплар мени маънан ёқамни ушаттирди:

«Жаброил, аршни супургил…»
«Азроил, жон олишни қўйгил…»
«Эй молик жаҳаннам эшикларини ёпгин…»

Уёғини «кўтармадим» тўғриси. Субҳаналлоҳ, субҳаналлоҳ… Аллоҳ ҳузуридаги энг обрўси баланд фаришталарга бундай номуносиб гаплар билан амр сийғасида (араб тили ўқиганлар тушунади) гапиришга қандай рухсат, қандай далил, қандай ҳадди бор инсонни?! Билмадим бошқалар тушунмас бу гапларни қанчалик оғирлигини, ёки илмлига ўхшаб кўринган одамлар айтганига жоиз деб ўйлашар бунақа гапларни. Бу гаплар иймонга таъсир қилади, ақидага зид гапларку ахир! Уёғини эшита олмадим балки бунданда «таъсирли» жойлари бордир бу мисраларни. Ҳа айтганча, фаришталарга қилинаётган бу буйруқни сабаби пайғамбар алайҳиссаломни келишлари экан… қаерга келаяптилар, нега улар келса булар қилиниши керак…?

Кимдир чиқиб туриб: тушунмаган ишингга аралашма, буларни ҳаммаси мажозку ахир, дейиши мумкин. Мажоз бўлган тақдирда ҳам буни ақидавий масалаларга нега аралаштирамиз. Пайғамбардек зот, энг улуғ фаришталар билан шундай ғалати мажоз нима учун керак?! Шусиз Росулуллоҳ алайҳиссаломга муҳаббатимизни, умматлигимизни билдира олмаймизми?! Шунақа мисралар афзал бўлганда, саҳобалар ё илм берилган зотлар биздан ўзиб кетмасмиди бу борада?!

Афсус, четдан қаралса, ижт. тармоқда ярим минутлик маърузалар эшитиш, орада шунақа нашидлар тинглаш, уйланолмай, жуда сабрсиз бўлиб кетаётганини ҳар хил диний бўёқ берилган постлар билан билдириш, фойдасиз баҳсларга берилишни кўп ёшлар диндорлик деб тушунишмоқда.

@Musaabir


Аччиқ ҳақиқатни кўрсатишибди

@Musaabir


Ҳар бир дуо қилувчининг дуоси ижоат қилинади. Лекин ижобат турли нав бўлади. Баъзан унга дуо қилган нарсаси кўз ўнгига тушади, амалга ошади. Баъзан эса бирон ниманинг эвази, ўрни бўлиб тушади”.

Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ.

@Musaabir


Кун иқтибоси!


 «Лаззат (роҳат)ларни кесувчи (ўлим)ни эслашни кўпайтиринглар» (Имом Термизий ривояти).

@Musaabir


Дорихонага кирсам, мендан олдинги киши жуда ғариб, нурсиз киши экан. Бадбўй ҳид келаяпти. 10-15 та спирт олаяпти, сабабини дарҳол тушундим.
Ичимдан бир фикр ўтди: Мен Аллоҳ учун нима қилиб қўйдимки, шундай бечора, диндан хабари йўқ қилиб қўймади, ахир қўлидан келарди, шу инсонни ўрнида мен ҳам бўлишим мумкин эди…

Баъзида ҳаётдан норози бўлсангиз, бошингиз дардда бўлса ё ҳеч нарсангиз қолмаса Аллоҳ субҳанаҳу ва таъалонинг *“тавфиқ” деб аталган катта хазинасидан насибангиз борлигидан шод бўлинг, бу ҳис ҳамма маҳзунлигингизга “каффорот” бўла олади.

*Тавфиқ - Аллоҳ таъалонинг солиҳ амалларни қилдириб қўйиши ёки маъсиятдан қайтариб қўйиши.
Агар Аллоҳ тавфиқ бермаса зарра миқдорида ҳам солиҳ амал қила олмас эдик

@Musaabir


Гапмисан, гап экан!


Бу икки расм мағриблик буюк олим шайх Саъид Камалий имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг "Муватто" китобларини шарҳлашни бошлаган ва тугатган вақтларидаги расм экан. Орадан 12 йил ўтган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимнинг бир толаси Аллоҳ йўлида оқарса, бу унинг учун қиёмат куни нур бўлади».
(Термизий ривояти)

Аллоҳ таоло шайхни ҳифзида сақласин, бизларни у зотдан манфаатлантирсин. Омин.

• Икром Шариф

@Musaabir


Туркия ва туркияликлар

Беш-олти йилдан бери Истанбулда яшаётган хонанда Сарвара қуйидагича ҳикоя қилади:

Туркияда кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмини "бодрум қат" дейишади. Барча шароитлари бор, аммо сотилганда нархи ҳам, ижараси ҳам юқори қаватли уйлардан арзон туради. Шунинг учун ҳам моддий имконияти чегараланган инсонлар ана шундай уйларда яшашади.

Бизнинг “дом”имиздаги “бодрум қат”да ижарада яшайдиган оила бор: эри таксичи, хотини фаррош.
Қурбон ҳайити куни "Битта қўйнинг қиймати қанча бўлса, шуни ўша оилага берсаммикан? Ҳарна, квартирасининг бир-икки ойлик ижарасини тўлайди" деб ўйда нон пиширдим. “Кўнглига тегмасдан айтиб кўраман" деб иссиқ нонни кўтариб ўша қўшнининг эшигини секин таққилатдим. Мени кўриб "Хуш келибсан", дедию уйига таклиф қилди. Ўзи шуни кутгандим. Кирсам, иккита ширин қизи, эр-хотин ва қайнонаси билан бирга қаҳвалти, яъни нонушта қилишаётган экан, мениям таклиф қилишди.

Дастурхонда йўқ нарсани ўзи йўқ: асалдан тортиб қаймоққача, пишлоқни энг кам беш хили, хуллас, мен уйда бундай нонушта қилмаганман, оғзим очилиб қолди.

Ҳол-аҳвол сўрагандан кейин қўшним Марям:
“Зўр қорайибсан (загар олибсан), дам олишга бордингми?" деб сўраб қолди. "Ҳа..." буларни хижолатга қўймай деб ийманиб.
"Биз ҳам Бодрум (шаҳри)га бордик" дейди. Ҳайратим икки карра ошди.

Туркияда байрам таътили бўлди, дегунча кўпчилик дам олиш жойларига кетади. Кўпинча имкони яхши оилалар боради, чунки бунга яхшигина маблағ зарур бўлади. Баъзилари банкдан қарз ҳам олишади экан, тасаввур қилинг,
уй, машина олиш учун эмас, ижаража яшаса ҳам, машинаси бўлмаса ҳам, дам олиш учун қарз олади! Эшитганида қулоқларимга ишонмаган эдим, кейин ишлаб тўлашар экан...

Ҳозирги аҳволим шундай эди: дераза панжараси қамоқхонага ўхшаган ярим ертўлада яшовчи, кам таъминланган, уйсиз оилага ҳайрат ва ҳавас ичида қараб турар эдим. Ичимда
"Мен нима деб келдим, булар нима дейишяпти" деб ўйлардим. Бошимга муздек сув тўкилгандай бўлди, ўзимдан ўзим уялиб кетдим...

“Менчи?!”
“БИЗЧИ?!”
Фақат бойлик тўплаш, уй, машина ва хоказолар олиш учун яшаймиз. Вааайййй...
Ана шундай қилиб мени кўзларимни шу турк оиласи очган эди...
Аслида биз бу дунёга ижарачимиз деган сўзнинг амалдаги исботини кўрган эдим...
Каловланиб, гапимни ҳам айтолмай, кўзларимга ёш келиб, уларнинг уйини тарк этдим.
Шу-шу бу оилага раҳмим келиб эмас, ҳавас қилиб қарайдиган бўлдим.
Туркияда кўпчилик шундай (ижарада) яшайди, лекин ўзларини камситилган деб ҳисобламайди, бошини тик тутишади...

Сарвара Сайфуддин қизи

@Musaabir


Мен катта бўлиб бойиб кетсам тўй-ҳашаматларга аталган пулимни маҳалладаги трансформаторни таъмирлашга, Ҳажга аталган пулимни Ҳажга ишлатаман.

• Facebook

@Musaabir


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта банда учун Аллоҳ ҳузурида манзилати, ўрни бўлади. У унга амаллари билан эриша олмайди. Шунда Аллоҳ таоло унинг жисмида ёки молида ёки фарзандида бало-мусибатлар ила балолантириб боради. Банда буларга сабр қилади ҳатто Аллоҳ таоло унга белгилаган жаннатдаги манзилатига эриштиради, етказади”.

Имом Абу Довуд ривояти.

arabicuz

@Musaabir

20 last posts shown.

173

subscribers
Channel statistics