Mufakkir.uz | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Бухоро вилояти «МАЛИШОЯК» жоме масжиди имом хатиби Бобоқулов Сайфиддининг расмий саҳифаси.
Биз билан боғлагиш учун: @qilich91
t.me/mufakkir_uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Ҳеч кими йўқ одам ёлғиз эмас, балки тушунмайдиган инсонлар орасида яшаган киши ёлғиздир…

Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰


http://t.me/mufakkir_uz


🟣Диндаги мусибатдан бошқа ҳар қандай мусибат арзимас ва кичикдир. Шунинг учун Пайғамбар салллаллоҳу алайҳи васаллам «Мусибатимизни динимизда қилмагин», деб дуо қилардилар.

"Ҳикматлар" китобидан

http://t.me/mufakkir_uz




#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Мен сизлардаги қўрқадиган нарсам йўлдан урадиган қоринларингиз ва жинсий аъзоларингиздаги шаҳватлар ҳамда адаштирувчи ҳавойи нафсдир".

Имом Аҳмад ва Баззор ривояти

http://t.me/mufakkir_uz


ҲАР БЕМОРЛИКДАН ШИФО

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган жуда осон ва қисқа бир дуо бор. У зот у дуонинг улкан фойдасини ҳам айтганлар. Мана ўша дуо:

أَسْأَلُ اللهَ الْعَظِيمَ رَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ أَنْ يَشْفِيَكَ
Яъни: “Улуғ арш Эгаси бўлган буюк Аллоҳ таолодан сенга шифо беришини сўрайман”. (Имом Абу Довуд ривояти)

Ҳадиси шарифда келадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бемор биродарини зиёрат қилиб, етти марта бу дуони ўқиса, агар ўша беморнинг ажали етмаган бўлса, албатта, ушбу дуо баракотидан Аллоҳ таоло унга шифо беради. Лекин ажали етган бўлса, уни ҳеч ким қайтара олмайди”, деганлар. (Имом Термизий ривояти)

✨"Насиҳатлар гулдастаси"дан.

Улашинг ↘️
👉 http://t.me/mufakkir_uz


#Мақола

👁 Кўз тегиши ҳақдир кўз тегиши тақдир

Ижтимоий тармоқларга ўзингиз ёки оилангиз фотосуратини жойлашдан аввал ўйлаб кўринг.
Инсоннинг фотосуратига қараб унга таъсир ўтказиш мумкин. Бунинг учун кинначи, жодугар ёки экстрасенс бўлиш шарт эмас. Баъзида инсоннинг кучли ҳасади бошқаларнинг бахтига ўшалардан кам зарар етказмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўз тегиши ҳақдир”, деганлар.

Имом Насафий: “Кўз тегиши одамни қабрга, туяни эса қозонга киритади”, деган.

Ҳавас қилувчи кўзлар қатори ҳасадчи кўзлар борлигини, бахтингиздан қувонадиганлар қаторида кўра олмайдиганлар ҳам йўқ эмаслигини унутманг!

🤲 Аллоҳим, бизни ҳасадчининг ҳасадидан, кўз тегишидан, ёмон назардан Ўзинг асра!

http://t.me/mufakkir_uz




Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун сешанба!
22 апрел, 2025
24 шаввол, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

http://t.me/mufakkir_uz


АКУЛА ГЎШТИНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

❓1616-CАВОЛ: Акула гўштини истеъмол қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабида сув жонзотларидан фақат балиқлар туркумига кирганларни истеъмол қилиш мумкин. Акула ва китлар ҳам балиқсимонлар туркумига киргани учун уларни ҳам истеъмол қилиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

http://t.me/mufakkir_uz


Аллоҳ таоло сизни бошқаларга ўхшатиб яратмади – сизни ўзига хос, бетакрор қилди.

http://t.me/mufakkir_uz


Эҳсонингиз жаннат бўлсин!

 
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Сув оловни ўчирганидек, эҳсон гуноҳларни ўчиради”.
  Азиз биродарим, масжидимиз электр энергияси ва масжиднинг бошқа харажатлари учун тўлов қилиб катта ажр ва мукофотга эга бўлмоқчимисиз? Ундай бўлса, бу имкониятдан фойдаланиб қолинг. Масжид ободлигига ҳисса қўшиш орқали инсон қиёматга ўзи учун захира йиғади.Нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Унутманг,эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!Сиз ҳам ажрдан бебаҳра қолманг
 Хайрия ташаббусимизга ўз ҳиссасини қўшаётган барча эҳсон соҳибларидан миннатдормиз Эҳсонингиз қабул бўлсин! Аллоҳ барчаларингиздан рози бўлсин

Эҳсон қилиш учун
UZCARD: 8600312950472585
Алоқа банк
913116007
☝️
Мусофирлар учун

Пайнет ёки Банк орқали эҳсон қилмоқчи бўлсангиз
070260 масжид электр энергияси коди

+998913116007
t.me/mufakkir_uz


Кит гўштининг ҳукми нима
Poll
  •   ҳаром
  •   савоб
  •   макруҳ
  •   ҳалол
39 votes


​​АКУЛА ГЎШТИНИНГ ҲУКМИ #ҳалол_ҳаром ❓CАВОЛ: Акула гўштини истеъмол қилиш жоизми? 💬
Poll
  •   жоиз,ҳалол
  •   жоиз эмас
  •   қаттиқ гуноҳкор бўлади
39 votes


МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИ БИР-БИРИГА ПАЙВАНДЛАШ ❓CАВОЛ: Мевали дарахтларни бир-бирига пайвандлаш Аллоҳ таоло яратган хилқатга ўзгартириш киритиш бўлиб қолмайдими?
Poll
  •   Ҳаром бўлади.
  •   Гуноҳкор бўлиши мумкин
  •   Ҳалол бўлади
5 votes




Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун душанба!
21 апрел, 2025
23 шаввол, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни ва янги ҳафтамизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

http://t.me/mufakkir_uz


Қийинчиликлар сизни синдириш учун эмас, сизни кучли қилиш учун юборилади.

http://t.me/mufakkir_uz


#Субҳаналлоҳ

Бу Аллоҳнинг яратгани🥰

http://t.me/mufakkir_uz


Илм – нур, унинг зиёси қалбни ёритади. Ихлос билан ўргансанг Аллоҳ уни зиёда қилади.

http://t.me/mufakkir_uz


"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"

Ар-Роҳман сураси, 30-оят

Аллоҳ “Бўл!” деса кифоя


http://t.me/mufakkir_uz

20 last posts shown.