Прокурор ёрдамчиси пора билан қўлга олинди
2024 йилнинг 27 декабрь куни, йилнинг энг охирги иш кунларида Наманган вилояти Чортоқ тумани прокурори ёрдамчиси 2500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олингани айтилмоқда.
Афсус, Янги йилни оила бағрида кутолмайдиган бўлибди.
Ҳар куни пора олиш билан ҳукм қилинган давлат хизматчиларига оид ҳукмларни қўйиб бораётганимиздан кимдир хулоса чиқариб, эгри йўлдан қайтмоқда, айримлар эса йўқ.
Конституция 28-моддасига кўра, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади.
Мазкур ҳолат бўйича ҳали суднинг қарори чиқмаган бўлиб, келгусида унга нисбатан айблов ёки оқлов ҳукми чиқиши мумкин.
Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇
🇺🇿 Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿