Forward from: Pedkadr.tdi.uz
Olimpiada maktab bosqishi 2024-2025.pdf
Асосий олимпиаданинг биринчи (мактаб) босқичи 16-30 сентябрь кунлари ўтказилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 9 сентябрдаги 02-31-1335-сонли хати билан 2024-2025-ўқув йилида Асосий олимпиаданинг мактаб босқичини ўтказиш бўйича тавсиялар ҳамда муддатлари ҳудудларга юборилди.
🗓 17 та фан бўйича ташкил этиладиган олимпиадаларнинг биринчи (мактаб) босқичи жорий йилнинг 16-30 сентябрь кунлари ташкил этилади.
Олимпиада ўтказиладиган жой ва муддатлари бўйича барча ўқувчилар олимпиададан камида 3 кун олдин (эълонлар тахтаси, ижтимоий тармоқлар ва телеграм гуруҳларга эълон жойлаштириш, фан ўқитувчилари томонидан машғулотлар вақтида, умумий сафланишда оғзаки эълон қилиш ва бошқалар) хабардор қилиниши лозим.
🔰 Ҳар бир фан ва синф кесимида иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафаргача ғолиб аниқланади ва асосий олимпиаданинг кейинги босқичида иштирок этиш учун тавсия этилади.
💻 Кейинги босқичда иштирок этиш учун тавсия этилган ўқувчилар ҳамда уларнинг ўқитувчилари ҳақидаги маълумотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг olympiad.uzedu.uz ахборот тизимига жойлаштирилиши шарт.