Марғилонда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ фахрийларга байрам табриклари етказилди
Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи, узоқ йиллар турли соҳаларда фаолият юритган меҳнат фахрийларига байрам муносабати билан Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг тантанали табриги ва совғалари етказилди.
Мазкур хайрли тадбирларга шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов бош бўлиб бир гуруҳ фаоллар иштирокида табрик эгалари ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам табриклари ўқиб эшиттирилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўз табригида “Келажак авлодни тарбиялашдек катта масъулиятни ўз елкасида кўтараётган, барчамиз учун меҳр-шафқат ва хотиржамлик, сабр ва фидокорлик тимсоли бўлган муҳтарама аёлларга, дуогўй оналарга чексиз ҳурмат ва миннатдорчилигимни билдираман” дея ўз табригини юборганлиги байрам табриги соҳибалари чексиз миннатдорлик ва шукроналик билан қарши олдилар.
Бу жараёнларда шаҳар ҳокими шахсан иштирок этиб, уларга кўрсатган меҳр ва эътирофи байрамга чинакам қўшалоқ совға бўлди!