Марғилонда Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди
Марғилон шаҳар Маданият уйида 8 март - Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди. Шаҳримизнинг фаол хотин-қизлари иштирокида ўтказилган байрам тадбирида сўз олган шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов гўзаллик ва нафосат тимсоли бўлган юртимиз аёлларини, Марғилонлик хотин-қизларни байрам билан самимий қутлади. Шундан сўнг бир гуруҳ фидоий, меҳнат фахрийси бўлган онахонларимизга Шаҳар ҳокимининг байрам совғалари топширилди. Тадбирда таъкидланганидек, бу гўзал хилқат вакилалари жамиятда турли соҳаларда хусусан, таълим, тиббиёт, фан, маданият, тадбиркорлик ва давлат бошқаруви соҳаларида улкан ютуқларга эришибгина қолмай, балки жамият учун она сифатида керакли кадрларни етиштиришдек, вазифани ҳам уддалашаётганлиги таҳсинга лойиқ.
Тадбирнинг бадиий қисмида, Марғилон маданият бўлими яккахон хонандалари ҳамда турли бадиий жамоаларнинг байрам дастури доирасида тайёрланган куй-қўшиқлар ва рақс жамоаларининг чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.
new.margilan.uz/ | Facebook | Instagram | Youtube | X