Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ханой Халқ қўмитаси ўртасида маданий ҳамда иқтисодий ҳамкорлик доирасида учрашув бўлиб ўтди
Вьетнамнинг Ханой шаҳрида бўлиб турган Марғилон шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов бошчилигидаги Марғилон шаҳар делегацияси Веьтнамлик ишбилармон доира вакиллари, сармоядорлар ва ҳунармандлар билан маданий соҳада, туризм, иқтисодий алоқалар, инвестицион лойиҳалар ва ҳунармандчилик йўналишларида музокаралар ташкил этилди.
Учрашув давомида Марғилон шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов нутқ сўзлаб, Марғилон шаҳрининг бой тарихий мероси, шаҳарнинг савдо-иқтисодий кўрсаткичлари, инвестицион жозибадорлиги, Марғилонда мавжуд иқтисодий зоналарда тадбиркорлар учун мавжуд имтиёзлар ҳақида маълумот берди.
Таъкидлаш жоизки, Ветнам ишбилармон доиралари Марғилон ҳунармандчилиги, айниқса ипакчилик ва тўқимачилик, енгил саноат соҳасида эришаётган ютуқларини, қолаверса, туризм йўналишида мавжуд имкониятларидан фойдаланган ҳолда келгусида сармоя киритишга қизиқиш билдирдилар.
new.margilan.uz/ | Facebook | Instagram | Youtube | X

Шаҳар ҳокими Марғилонда мунтазам ўтказиб келинаётган Атлас байрами ҳақида ҳам батафсил маълумот бериб, Ветнам ҳунармандлари ва тадбиркорларни фестивалга таклиф этди.