Тананг билан ҳис қил
Инглиз тилини ўрганганимда – чиқиндиларнинг сувга улоқтирилиши, ҳайвонлар ўлими мавзуларига тез-тез дуч келардим.
Буларга шу даражада кўп урғу берилганки, "яқинда ер юзи йўқ бўлиб кетармикан?", "намунча ваҳима қилади булар?", "ҳайвонларда бошқа муаммо йўқмикан?" – деб ҳайрон қолардим.
Ёзда Измирда саёҳатда бўлдим. Денгиздан ўтаётганимда – ўлиб ётган балиқларга кўзим тушди.
Яхшилаб эътибор берсам, қирғоқ ўлган балиқларга тўла эди. Ҳайратланиб, одамлардан бунинг сабабини сўрадим.
Бир балиқчи: "Шу инсофсиз заводлар чиқиндиларини денгизга ташлайди", – деди.
Бошқаси эса: "Кема ҳайдовчилари заҳарли моддаларни сувга бўшатиб кетади", – деб жавоб берди.
Менга эриш туюлган мавзулар, ҳақиқатан, жиддий экан!
Буни қачон англадим?
Кўз билан кўрганимда!
Табиатимиз шундай:
Кўз билан кўриб, танамизда ҳис қилмагунимизча, комил ишонмас эканмиз.
Мактабда йиллаб устозларимиз "ўқи" деб жонкуйдирарди. Бу гаплар сафсатага ўхшарди.
Лекин, ўқишдан йиқилиб, қора меҳнат қилган вақтларим "ўқи" сўзининг маъносини "белим" билан англаб етгандим.
Шу даражада англадимки, кейинчалик 4 йил университетда бошимни ўрганишдан кўтармадим.
Ўқиш – майли, бир марта йиқилдингми, яна имкон бор.
Мени эса фарзанд тарбиясига бепарволигимиз қўрқитади.
Бир синфдошимиз ёмон йўлга кириб, полицияга тушганида – отаси (кап-катта киши) қаттиқ йиғлаганини айтишганди.
Ота ҳам беэътиборлик нималарга олиб келишини танасида ҳис қилди. Лекин энди кеч эди..
Хулоса ўлароқ - Бернард Шоунинг иқтибосини келтирмоқчиман:
"Инсон дунёда ҳамма нарсани билса ҳам, фақат ўз тажрибаси билан ўрганган нарсасини тушуниб етади."
Муаммоларни ўз кўзи билан кўрмаган ўқувчиларга вазиятни қандай тушунтириш мумкин деб ўйлайсиз?
Фарзанд тарбиясига бепарво ота-оналаргачи?
https://t.me/min_qiroatiy