Тижорат банклари ходимларидан “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари қабул қилинади
“Трастбанк” Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 12-13 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигида ўқув семинари бўлиб ўтган.
Унда иштирокчилар спорт ва жисмоний фаолликни рағбатлантириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда банк ходимларининг жисмоний тайёргарлигини ошириш ва соғлом рақобатни рағбатлантириш бўйича ўз ғоя ва таклифларини билдирган. Шунингдек, “Спорт синовлари” ахборот тизими ҳамда иштирокчиларни электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби, баҳолаш жараёнлари масалаларига эътибор қаратилган.