❗️Миграция агентлиги ташкил этилди🏢“Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонига
(ПФ-162-сон, 17.10.2024 й.) кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти тугатилиб,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилди.
🗂 Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Агентликка ўтказилиб, унинг негизида
Миграция жамғармаси ташкил этилади.
🗓 2025 йил 1 январдан Агентликка хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ
назорат тадбирларини ўтказишга рухсат этилади.
🏢“Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига (ПҚ-367-сон, 17.10.2024 й) кўра,
🗓2024 йил 1 ноябрдан:➖вақтинча меҳнат фаолиятига чиқиб кетаётган фуқароларга Миграция жамғармаси ҳисобидан
10 млн. сўмгача 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади;
➖фуқароларнинг хорижда ишга жойлашиши ва “ишчи виза”га оид ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича
бепул консалтинг хизматлари кўрсатилади.
🗓
2024 йил 1 декабрдан: ➖Агентлик томонидан таълим ташкилотларида хорижга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларни
касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш бўйича буюртмалар жойлаштириш тартиби жорий этилади;
➖хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия олиш учун захира қилинадиган маблағлар миқдори
БҲМнинг 8500 бараваридан 4000 бараваригача туширилади.
🗓
2026 йил 1 январгача Агентликнинг фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда танлаш, хорижга ишга юбориш ва ишга жойлаштириш билан боғлиқ функциялари босқичма-босқич
хусусий бандлик агентликларига ўтказилади.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi