Россияга ишлаш учун биринчи марта келаётган хорижликлар учун маслаҳатлар
1. Биринчи навбатда рус тилини мулоқот даражасида мустаҳкамлаб олинг. Чегарада нега келганингизни сўрашса, текширувдан ўтаётганда буйруқларни тушуниб, мулоқотга киришиб бажарсангиз, бемалол ўтиб келасиз.
2. Иккинчи навбатда эса тиш, ўпка, бел, бош, оёқ-қўл, ҳаммасини бир қатор текширувдан ўтказиб, даволаш керак бўлганларини даволаб келинг. Ҳар хил касалликлар чиқса патент ололмайсиз. Қийналиб қоласиз. Даволаниши чала қолган касалликлар эса янги иқлимда кучайиб кетиши мумкин.
3. Ўзингиз билан 400-500$ га тенг пул олиб келинг. Дастлабки харажатларингиз энг камида шунга тенг бўлади. Иш топиб, ўрнашгунингизча фақат харажатда бўласиз.
4. Қаерда, ким бўлиб ишлашингиз, яшаш жойингизни режалаштиринг. Шунга қараб, ўзингизни тайёрланг. Масалан, вакансияларни интернет сайтларда (rabota.ru, superjob.ru, hh.ru ва бошқа расмий сайтлар) қараб, сиз танлаган касб эгаларидан талаб қилинадиган вазифаларни чамалашингиз мумкин. Ишонинг, Россияда тажрибали ишчилар иш берувчилар ўртасида талаш бўлади. Ўз жойингизни топишингизда малакангиз ва тил билишингиз жуда муҳим.
5. Паспортингизни 2-3 нусхада нотариал таржима қилиб келинг. Чегарада миграция картасини таржимага қараб тўлдиришда, “регистрация”, ИНН, СНИЛС олишда, банк картасини очиш — ҳамма жойда маълумотингиз бир хил киритилиши учун бу жуда керак. Уни устига аксарият жойда таржимани олиб қолишади.
Манба: юрист Зарнигор Омониллаева
@migrantlarhayoti