👮🏻♂️Россияда ИИВ рўйхатидаги мигрантларга хизмат кўрсатганлик учун жарима жорий этилади
2025 йилнинг 5 февраль кунидан бошлаб Россияда ноқонуний яшовчи мигрантларнинг ҳуқуқий ҳолатини ҳал қилмаган тақдирда мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида қонун кучга киради. Чиқаришдан олдин уларнинг исмлари назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилади.
Қонунга кўра, ушбу реестрдаги мигрантларга қонун билан тақиқланган хизматларни кўрсатган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади. Жарима миқдори жисмоний шахслар учун 2000 рублдан 5000 рублгача, амалдорлар учун 35 000 рублдан 50 000 рублгача, юридик шахслар учун эса 400 000 рублдан 500 000 рублгача бўлади.
28 декабрь куни Россияда қонунбузар мигрантлар учун назорат қилинадиган шахслар реестри яратилиши маълум қилинди. Ушбу қарорни Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин имзолади.
Реестрга киритилган чет эл фуқаролари полиция рухсатисиз яшаш жойини ўзгартира олмайди ва яшаш ҳудудининг чегараларини тарк этишлари ман этилади. Шунингдек, улар транспорт бошқариш, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш, кўчмас мулкни сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлади.
Бундан ташқари, реестрга киритилганлар учун никоҳ тузиш, кредит шартномаларини тузиш, банк ҳисоб рақамларини очиш тақиқланади.
https://t.me/migranti_live