Биз бу ергача қандай келдик? Меҳнат сабабли. Иброҳим алайҳиссалом қиссасини биласизлар. Намруд у зотни оловга ташлаган пайт бир қанча махлуқ идишларда сув ташийди, ўчиришга уринади. Чумолилардан бири ҳам шошиб, «Йўлимдан қочинглар, мени чалғитманглар», дебди. Унинг гапини эшитганлар «Нимага мунча ваҳимадасан?» деб сўрашибди У бўлса, «Халилуллоҳ ёняпти, оловга сув олиб кетяпман», деб жавоб кайтарибди. Буни эшитганлар «Сен олиб борган сув нима ҳам бўларди?» дейишибди. У бўлса «Мен ўз кучим, ўз ишим учун масъулман. Менинг идишим мана шунча», дебди.
Тасаввуфда бу қиссани кўп такрорлашади. Биз чумоли мисоли ўз вазифамизни бажаришга уриниб, ғайрат билан ишлайдиган бўлсак, кўп нарса тузалади. Агар ўзимизга келсак, исломнинг гуруҳлар, инсондан устун бир дин эканини бутун дунёга тушунтирсак, ҳамма нарса ўзгаради.