Forward from: Xushnudbek.uz
❓Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади?
#abituriyent
Кўпчилик шу савол билан мурожаат қилаётгани учун аниқ мисол билан тушунтирмоқчиман.
Жуда кўп хотин-қизлар "тавсиянома олдим, энди аниқ ўқишга кираман" деб ўйлаяпти. Аммо бу хато. Тавсияномадан ташқари улар юқори балл ҳам тўплаши керак, яъни билим ҳам муҳим.
Тавсиянома берилган хотин-қизларга республика бўйлаб кундузги таълимга давлат гранти асосида жами 2000 та ҚЎШИМЧА квота ажратилган. Сиртқи ва кечки таълимда имтиёз берилмайди.
❗️Кўпчилик тавсиянома олганлар менга балл қўшиб беради, деб ўйлайди. Бу ҳам хато. Мазкур тавсиянома ҳеч қанақа балл қўшиб бермайди.
‼️БУ МУҲИМ: 2000 та ўрин учун тавсиянома олган хотин-қизлар учун имтиёзли квота фақат БИРИНЧИ йўналишга ўтади. Шу сабабли биринчи йўналишга кундузги таълимни танлаш керак. Агар биринчи йўналишга сиртқи, кечки ёки масофавий танланса, унда имтиёзли квотага даъвогарлик қила олишмайди. Биринчига кундузгини танлаб, 2, 3, 4 ёки 5-йўналишга сиртқи, кечки, масофавийни танлаш мумкин.
Квоталар ҳудудлар кесимида бўлиб чиқилган. Батафсил квота мана бу ерда:
https://t.me/xushnudbek/14967
Ҳисоблаш тартиби
Келинг, Самарқанд мисолида кўриб чиқамиз. Самарқанд вилоятида яшайдиган ва тавсиянома олган хотин-қизлар учун жами 227 та қўшимча квота ажратилган. Демак, ушбу квоталар Самарқандда доимий рўйхатда (прописка) турадиган хотин-қизлар учун ажратилган, Самарқанддаги ОТМларга ҳужжат топширганлар учун эмас. Самарқандлик тавсиянома олган хотин-қизлар фақат Самарқандга ҳужжат топшириши шарт эмас, улар исталган ҳудудни (масалан, Тошкент) танлаши мумкин.
❓Хўш, бу нимани англатади? Имтиёз қандай қўлланади?
Бунинг тартиби қуйидагича:
➖ тушуниш осонроқ бўлиши учун Самарқанд вилоятига 5 та квота берилган деб, тасаввур қиламиз;
➖ айтайлик Самарқанд вилоятида жами 40 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди;
➖ пастдаги 1-расмга қарасангиз, тавсиянома олган 40 нафар хотин-қизлар республиканинг исталган ОТМларига ҳужжат топширган (бу ерда осонроқ тушунарли бўлиши учун ОТМлар номларини олдим, йўналишларга бўлиб ўтирмадим);
➖ абитуриентлар турлича балл тўплашди;
➖ Самарқанддан тавсиянома олган барча хотин-қизлар орасида энг юқори балл олган 5 нафар абитуриентлар грант асосида қўшимча квотага қабул қилинади (2-расмда яшил ранг билан берилган);
➖ расмга қарасангиз, грантга кирган хотин-қизлар турли ҳудудлардаги ОТМларни танлаганини кўриш мумкин;
➖ қолган хотин-қизлар ўзининг бали билан умумий, эл қатори танловда иштирок этади, яъни имтиёз доирасида ўқишга кира олмаса ҳам умумий тартибда танловда қатнашаверади.
Қиссадан ҳисса шуки, Самарқанд вилоятида жами айтайлик минг нафар хотин-қизларга тавсиянома берилган бўлса, улар орасидан энг кўп балл тўплаган 227 нафар хотин-қизлар давлат гранти асосида қўшимча квотага қабул қилинади.
ℹ️ Фақат яна бир жиҳати бор:
Ўтган йиллари квоталар ҳудуд кесимида умумий берилар эди. Жорий йилда 3 та соҳага алоҳида квота ажратилган:
1) аниқ ва табиий фанлар;
2) техника фанлари;
3) тиббиёт фанлари;
Мана шу учта соҳадан ортиб қолган квоталар эса, умумий бошқа барча соҳалар учун бўлади.
Масалан, Андижон учун умумий квота 183 та. Шу жумладан, аниқ ва табиий фанлар учун 43 та, техника фанлари учун 24 та, тиббиёт фанлари учун 29 та квота. Жами 96 та ўрин мана шу 3 та соҳага ажратилмоқда. Қолган 87 та ўрин эса бошқа барча соҳалар, масалан гуманитар, ижтимоий, хизматлар соҳалари ва ҳ.к. учун умумий танлов сифатида берилади.
Хуллас, тартиби шунақа.
👉 @xushnudbek 👈