#iqtibos
Бухоронинг Мир Араб мадрасасида ўтган acp ўрталарида Шаҳобиддин қори исмли улуғ мударрис кўп йиллар дарс берганлар. Шу зотнинг ҳикоя қилишларича, ҳар куни эрталабтурсалар, барча устозларнинг ҳужра эшиги олдида қолдирган пойафзаллари ювилиб, тозалаб қўйилар экан. Кимдир бу билан чекланмай ҳатто ҳожатхоналарни таҳоратга сув тозалаб, иситиб қўя бошлабди. Буни Ким қилаётганини билмоқчи бўлиб кўп пойлашибди, лекин бу ҳиммати улуғ шогирд ўзини ҳеч кўрсатмабди. Ниҳоят бир куни уни «қўлга туширишибди». Андижонлик бир талаба экан. Шаҳобиддин қори хижолатликдан ерга қараб турган шогирдга «Қиблага қараб, қўлингни дуога оч», дебдилар. айтганларини қилибди. «Ўзинг ҳам олим бўл, зурриёдларингдан ҳам фақат олимлар чиқсин», деб дуо қилибдилар. Дарҳақиқат, устозлар дуоси ижобат бўлиб, бу зотнинг ўзлари ҳам олим бўлдилар, фарзандлари ҳам олим бўлишди, ҳатто бир фарзандлари шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф дунёга машҳур аллома бўлиб етишди, набиралари ҳам исломий илм соҳиблари бўлиб улғайишди.
«Улуғлар шундай яшашган»
© Аҳмад Муҳаммад Турсун
@menda_mendan_ichkari