Forward from: Advokat Komilova
Кобул Дусовга нисбатан янги жиноят иши: блогер “туҳмат” ва (яна) “ҳақорат” учун суд қилинмоқда
Собиқ депутат, блогер Кобул Дусов яна суд қилиняпти, унга Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари ҳамда 140-моддаси 2-қисми билан айб қўйилган. Ҳимоячиси менман.
Жиноят иши Жиззах шаҳрида қўзғатилиб, дастлабки тергов шаҳар ИИБ ТБ томонидан олиб борилган, суд муҳокамаси эса ўтган ҳафта ЖИБ Арнасой туман судида бошланди.
Иш 5 эпизоддан иборат. Жабрланувчилардан бири – туман маданият бўлими бошлиғи, қолган барчаси таълим соҳаси мансабдорлари: мактаб директори ўринбосари, собиқ мактабгача таълим бўлими бошлиғи, мактаб директори в.в.б. ҳамда вилоят ММТБ бошқарма бошлиғи.
Айбловга Дусов ўз телеграм-каналида эълон қилган материаллар мазмуни асос қилиб олинган. Блогер ўз постларида жабрланувчиларни порахўрликда айблаган, шунингдек уларни “макулатурачи”, “шайтонсан шайтон”, “юзининг кожалари қалин”, “худонинг балосидек мукаммал хилқат” ва ҳкз сўз ва иборалар билан таърифлаган. Терговчи тайинлаган суд-лингвистик экспертиза бу сўзларни камситувчи ва ҳақоратли сўзлар деб хулоса берган.
“Шайтонсан” ва бошқа сўз ва ибораларга келсак, бошқа экспертиза ташкилотига мурожаат қилмоқчимиз.
Ҳозирча шу. Жараён ҳақида ишнинг ҳолатига қараб маълумот бериб тураман.
Хабарингиз бор, Дусов ўтган йили ЖК 140-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланиб, суднинг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукмига кўра унга нисбатан 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди (ўшанда ҳам жабрланувчи таълим тизими амалдори – "замминистр" эди).
Кейинчалик у ОЧ жазосини ўташ тартибини бузган деб топилди ва жазо муддатининг ўталмай қолган қисми ОМҚ билан алмаштирилди, ҳолбуки 140-модда санкциясида озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмаган (бу масалага ҳали қайтамиз).

Порахўрлик айблови бўйича қўлимизда “темир” далиллар – пора берган шахслар томонидан пора бериш чоғида ёзиб олинган видео ва аудиолар мавжуд. Улар ўз вақтида бу ёзувларни ҲМҚОларга тақдим этган, улар чора кўрмагач, Дусов орқали телеграмга чиқарганлар. Демак, 139-моддаси 3-қисми “а,г” бандларини айбловдан олдириб ташлаш имконияти бор!