Отангни қози хафа қилса, арзингни кимга айтасан
Меҳнат қонунчилигига риоя қилиши керак бўлган Бандлик вазирлигининг ўзи дам олиш куни йиғилиш қилиб ўтирса, ходимлар додини кимга айтсин?!
Меҳнат қонунчилигини бузаётган бошқа идоралардан бунга риоя этишни қандай талаб қилсин?! Ахир вазирликларда шанба ва якшанба дам олиш кунидир.
Бугун, 27 апрел куни соат 10:00 да Бандлик вазири Беҳзод Мусаев бошчилигида миграция масаласида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда вилоят бошқармалари бошлиқлари, ўринбосарлари, миграция филиали раҳбарлари, бандлик, маҳаллабай, касбга ўқитиш, мономарказлар раҳбарлари ва масалага алоқадор ходимдар, ҳудудларга бириктирилган вазирлик ва агентликнинг вакиллари шахсан қатнашишга мажбурланган.
Яна бу мажлис ўтаётганини мақтаб ҳам қўйишган.
Президент имзолаган фармонга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб барча даражадаги йиғилишлар ягона онлайн платформага киритилгандан кейин ўтказилиши белгиланган.
@media24uz