Ноқонуний имзоланган буйруқлар қонуний кучга эгами?
Меҳнат қонунчилигига кўра, 2024 йил 31 март якшанба дам олиш куни эди. Қонунчиликка кўра, дам олиш кунлари ҳеч қандай ҳужжатлар имзоланмайди, қабул қилинмайди.
Афсуски, қонун ҳимоячилари бўлмиш Адлия вазирлигининг ўзи бу ҳолатга бўйсунмаган. Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 2024 йил 31 март куни машиналарни рўйхатдан ўтказиш нархларини каррасига ошириш ҳақидаги буйруқни имзолаган.
Адлия вазирлиги эса ўша буйруқни айни шу куни, 2024 йил 31 март якшанбада рўйхатдан ўтказган. Буйруқда айтилишича, иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган. Вазир Қўчқоров бу келишувга 2024 йил 30 март шанба куни имзо қўйган.
ИИВ жамоат хавфсизлиги департаменти эса 2024 йил 30 март шанба куни соат 9:07 да телеграм каналига жойлаган ва шундан кейин алдамчи сарлавҳа билан ҳамма ёққа пиар қилиш бошланган. Аммо бу пайтда ҳали буйруқ имзоланмаган эди.
Адлия вазирлигига савол: якшанба куни имзоланган ҳужжатлар қонуний кучга эгами?
ИИВга савол: ҳукуматнинг 2017 йилдаги қарорини асос қилган экансизлар, нега унда 1 кун қолганда имзоланди, олдинроқ эмас?
Бандлик вазирлигига саволлар: якшанба куни имзоланган бўлса, адлия ва ИИВ ходимлари якшанба куни ишга чиққан, бунга бирор чора кўриладими?
Монополиянинг ҳидини сезяпсизми?
@media24uz