Ваъдабоз ҳокимият
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бино бўлибдики, унга ким раҳбар сифатида келмасин, ҳаммаси дренаж тизимини тузатишга ваъда беради, аммо ҳеч бир иш қилмайди.
Ҳар ёмғир ёққанда кўчаларни сув босади, Усмонов пайтида ҳам шу эди, журналистларни ҳақоратлаб, популизмни ёқтирадиган Ортиқхўжаев даврида ҳам шу эди. Мана, монополист ва жамоатчиликни менсимайдиган Умрзоқов вақтида ҳам давом этяпти.
2023 йил апрелда Шавкат Умрзоқов дренаж ва коллекторларни таъмирлаш ва бетон қувур ётқизиш учун 700 миллион сўм ажратганди. Шунча пулни ким еб кетгани номаълум, аммо иш қилинмагани аниқ.
Ҳоким янги тайинланганда ўзини ишлагандек кўрсатиш учун дренаж тизимини тузатишга ваъда бергани, бу ҳолга тушишда одамларнинг ўзини айбдор қилганига ҳам бир йил бўляпти. Аммо бирор иш бажарилгани йўқ.
Ҳокимлар тайинланаверади, муаммо кўтарилаверади, ваъдалар берилаверади, бажарилмай қолаверади, яна янги ҳоким келаверади ва янгиси эскисига тўнкайверади.
Шунинг учун ҳам тезроқ ҳокимларни сайлаш тизимига ўтишимиз керак. Қозоғистондан қаеримиз кам? Бўлмаса, шундай алданиб, жабрланиб яшайверамиз.
@media24uz