Аллергияли касалликлар кўпайяпти, экологлар жим
Эътибор берсангиз, кўпчилик аллергияли касалликлардан шикоят қилмоқда. Бунга пойтахтдаги ифлос ҳаво сабаб бўлиши катта эҳтимол.
Одамлар сурункали қуруқ йўтал билан хасталаняпти, шифокорга боряпти. Ҳавонинг ифлосланиши нафас йўлларига ҳам таъсир ўтказиб, томоқни қичитиб, тинимсиз йўталга олиб келяпти.
Оқибатда аллергияли дориларни ичиш кескин ортган. Бу ҳам етмагандек, қанча кўп дори ичса, унга қарамлик ҳам шунча ортиб бораверади.
Экологлардан ҳозирча бирорта амалий қадам сезилмади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги қанақадир чоралар ишлаб чиқмоқчилигини айтиб, пиар қилиб олди. Аммо қачон ва қанақа чоралиги ҳозирча номаълум.
Киа минишни ёқтирадиган Экология вазирлиги ҳаво ифлосланиши бўйича сабаблар ва уларга ечимларни келтирди. Ҳартугул, кеч бўлса-да, уларнинг уйғонгани рост бўлсин. Ахир экологиямиз бир кун, бир ой ёки бир йилда бузилиб қолмади.
Йиллар давомида тинимсиз дарахтлар кесилди, экология жим! Ҳамон давом этяпти.
Йиллар давомида тинимсиз қурилишлар бўлди, экология жим! Ҳамон давом этяпти.
Йиллар давомида зарарли ва заҳарли моддалар чиқарадиган заводлар кўпайди, экология жим! Ҳамон давом этяпти.
Йиллар давомида экологияга масъуллар мум тишлаб келди, жазоловчи органлар ғинг деёлмади. Пиар учун майда-чуйда қонунбузарликларни ҳисобга олмасак.
Ҳолбуки, ўша мутасаддилар бир кун, бир ой ёки бир йил олдин пайдо бўлмаган. Лекин номи минг марта турланди.
Ўзбекистонда аномал совуқ тугул, аномал иссиқ ҳам кузатилмаган! Шаҳарларда чанг бўронлари бўлмаган! Қишда ёққан қорлардан уйлар ясаш мумкин эди.
Табиаткуш, дарахткушлар касрига иқлимимиз буткул ўзгариб кетди.
Энг ачинарлиси, Экология вазирлиги, Бош прокуратура, ҳокимиятлар ва бошқа мутасаддилар президент топшириғини бажармаяпти: дарахтга, қурилишга мораторий жорий қилингани қоғозларда қолиб кетган.
@media24uz