Хўжакўрсинга ишлаётган экология ёки қамоққа олинган шахснинг мансабга қайтиши ҳақида афсона
Дарахт кесиш айниқса Тошкентда сўнгги 2 йилда ниҳоятда авж олиб кетган, яъни кеча ё бугун пайдо бўлиб қолмаган. Мораторийга ҳам қараб ўтиришмаяпти.
Шу пайтда Экология вазирлиги кеча ўзича баёнот бериб, Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғини вақтинча ишдан четлатган, унга хизмат текшируви тайинлаган.
Бу баёнот популизмга тўла эканини битта ҳолат яққол исботлайди: экология бошқармаси бошлиғи Фарҳод Деҳқонов айнан шу дарахт кесилишига шароит яратиб бергани учун 2022 йил сентябрда ҳибсга олинган.
Экология вазирлигига савол: қамоққа олинган ва терговга тортилган шахс яна қандай қилиб шу мансабда ўтирибди? Жавоб беришолмайди, чунки одамлар эсидан чиқариб юборади, деб ўйлашади.
Бундан ташқари, юқорида айтганимиздек, дарахт кесиш кеча ё бугун пайдо бўлиб қолмаган. Хизмат текшируви қилса, анча олдин бошлаш керак эди. Шунинг учун бундай популистликка ҳожат йўқ.
Қолаверса, агар вазирлик ва бошқарма яхши ишлаганида дарахтлар кесилиши ижтимоий тармоқларга тарқалишидан олдин аниқланарди ёки олди олинарди.
Шунинг учун февралгача одамлар унутади, деб ўйлаш катта хато. Биз ҳеч нимани эсдан чиқармаймиз. Февралда яна мавзуга қайтамиз.
Айтганча, Экология вазирлиги ва Бош прокуратура Фарҳод Деҳқонов қандай қилиб ишига тиклангани ҳақида тушунтириш берармикин?
@media24uz