Энди барча мажлислар ҳисоби онлайн юритилади
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб ўтказиладиган барча даражадаги йиғилишлар ягона онлайн платформага киритилгандан кейин ўтказилади.
Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонга кўра, Президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва ҳокимликлар учун ягона рақамли платформа жорий қилинади.
Шу орқали ҳисоби юритилмаётган ўзбошимча мажлислар (дам олиш кунлари, иш вақтидан ташқари пайтдаги йиғилишлар ва ҳоказо) тўла барҳам топиши керак. Платформа кўп эҳтимол билан жамоатчилик учун ёпиқ бўлади.
Янги платформанинг вазифалари:
▪️ташкил қилинаётган барча мажлислар, йиғлишлар, учрашувлар ва бошқа коллегиал тадбирларни ўтказилаётган жойи ва вақти, кўлами ва бошқа хусусиятлардан қатъи назар, уларнинг ягона электрон ҳисобини юритиш;
▪️электрон ҳужжат алмашувини жорий қилиш, шу жумладан, хизмат хатларини қабул қилиш ва юбориш, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, баёнлар, чора-тадбирлар режалари ва бошқа ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобини юритиш;
▪️норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, баёнлар, чора-тадбирлар режалари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, киритиш, кўриб чиқиш ва келишишни (виза қўйиш) ижро этиш муддатларига нисбатан қатъий тартиб интизом ўрнатган ҳолда платформа орқали ташкил қилиш;
▪️норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, баёнлар, чора-тадбирлар режалари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва киритиш муддатлари ва тартибига риоя қилиш устидан мониторингни амалга ошириш, талабларни бузганлик учун жавобгарликни белгилаш.
Ягона рақамли платформада рўйхатдан ўтказилмаган ва ҳисоби юритилмаётган мажлислар, йиғилишлap, учрашувлар ва бошқа коллегиал тадбирларни ўтказиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини киритиш қатъий тақиқланади.
Президент администрацияси бўлинмалари раҳбарлари, Бош вазир ўринбосарлари, Бош вазир котибияти раҳбарлари, республика даражасидаги раҳбарлар ва барча даражадаги ҳокимлар бу тартибга сўзсиз ва қатъий риоя қилиши керак.
@media24uz