Тошкент шаҳар ҳокимининг терговлари
Тошкент шаҳрининг прокуратурадан чиққан ҳокими Шавкат Умрзоқов ҳақида ижтимоий тармоқларда турли гаплар тарқалганди. Ушбу мурожаатлар каналимизга ҳам келиб тушди.
Унда айтилишича, асли жиззахлик Шавкат Умрзоқов ўзи билан бирга "Ўзавтосаноат"дан, прокуратуралардан ходимларни олиб келяпти, у ходимлар турли сабаблар билан ишдан кетган терговчи ва прокурорлардан иборат.
“Ҳоким командаси” дея ном олишга улгурган бу ҳолатда ҳокимиятнинг 3-қаватида “тергов хонаси” ташкил этилиб, барча сўроқ-савол қилинмоқда.
"Вазият шу даражадаки, бу ишчи гуруҳ хулосасини олмасдан ҳатто президент фармонлари, қарорлари, Вазирлар маҳкамаси қарорлари, протоколларини ижро этиш учун, муддати қатъий белгилаб қўйилган шаҳар ҳокими қарорларини ҳам имзога киритиш мумкин эмас", деб ёзилган мурожаатда.
Ҳокимиятга келганига бир ой бўлмасдан ўз қарорларини яширишни ўрганиб олган ва бундан уялмаётган ҳоким ҳақидаги бу маълумотларнинг қисман ҳақиқат эканини @media24uz манбалари тасдиқлади.
Ҳокимиятдан асосли ва ишонарли изоҳ кутиб қоламиз.
@media24uz