Тошкентнинг янги, зўравон ва вақтинча ҳокими ким?
Тошкент ҳокими Ортиқхўжаев ишдан олиниб, ўрнига вақтинча унинг ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов тайинланганидан хабардорсиз. Хўш, аслида Раҳмонов ким? У ростанам вақтинчамикин?
Бахтиёр Раҳмонов Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. Мутахассислиги муҳандис-қурувчи. У 2008-2011 йилларда Миробод, 2017-2018 йилларда Сергели, 2018-2021 йилларда Олмазор ҳокими бўлиб ишлаган.
Тошкент шаҳар ҳокимиятидаги фаолиятини 2011 йилда биринчи ўринбосар лавозимида бошлаган. 2021 йилдан бери қурилиш бўйича биринчи ўринбосар эди.
Раҳмонов қурилиш бўйича барча ишларга масъул бўлган. Айниқса, йўл қурилишида. У ҳатто "йўллар одамлар учун эмас, балки машиналар учун бўлиши керак" қабилида гап айтган.
2021 йил майда эса Раҳмонов Оққўрғон тумани "Уста Нормат" маҳалласи раиси Алишер Икромовни турли ножўя сўзлар билан ҳақоратлаб, унга нисбатан жисмоний куч ишлатган.
Ҳа, пойтахтнинг янги вақтинча ҳокими ҳақида ҳозирча ижобий гап чиқмаган.
@media24uz