Тошкент ҳокимининг ўнг ва чап чўнтаги
Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли МЧЖларнинг тендерларни беармон ютиб чиқишлари ҳақидаги постларимизни давом эттирамиз.
Тошкент ҳокимининг бир чўнтаги GRAND ROAD TASHKENT МЧЖ бўлса, иккинчиси DISCOVER INVEST МЧЖдир. Улар пойтахтдаги қурилишларни ютиш бўйича чемпион бўлади.
Масалан, Юнусобод тумани Қорақамиш кўчасини Тошкент халқа автомобиль йўли билан боғлаш, Қорақамиш кўчасини реконструкция қилиш ва ободонлаштириш бўйича тендерни GRAND ROAD TASHKENT 27,4 млрд. сўмга ютиб олган.
Ҳа, эсладингиз, бу ўша тақиқда бўлса-да, тендерда нафақат қатнашади, балки ғолиб ҳам чиқади. Камига 107 млрд. сўмлик бошқа тендерда ҳам у ғалаба қозонган.
Ҳокимнинг "копилка"си бўлмиш DISCOVER INVEST эса Шайхонтоҳур туманидаги “Ёшлар уйи”, “Спорт соғломлаштириш маркази” ва “Ёпиқ сузиш ҳавзаси”ни қуриш бўйича тендерни 24,6 млрд. сўмга ютган.
Ортиқхўжаев ҳозирча ҳоким экан, ҳали бунақа "ўйинлар"нинг кўпини кўрамиз шекилли.
@media24uz