Тақиқдаги МЧЖ тендердан четлатилди, аммо тақиқ ярим кечаси 10 дақиқада олиб ташланди
Тошкент шаҳар ҳокимига тегишлилиги айтилган GRAND ROAD TASHKENT МЧЖ 66 млрд. сўмлик тендерда яна ютиб чиққан, бу сафар ҳамма унинг ғолиблиги учун ишлаган.
"Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманидаги (Абай-Навоий, Навоий-Шаҳар суди, Навоий-Пахтакор (панорама), Лабзак-Навоий-Фурқат (Хадра), Самарқанд Дарвоза – Навоий, Сақичмон-Беруний, КХАЙ-Беруний, Самарқанд Дарвоза-Қоратош) чорраҳаларни реконструкция қилиш" бўйича тендерда ўзи 2 та МЧЖ қатнашган.
20 декабрь куни соат 01:06 даги хулосага кўра, аввалига GRAND ROAD TASHKENT қарзи борлиги, балансидаги мулкларга тақиқ қўйилгани учун тендердан четлатилган. Етарлича номзод бўлмагани учун тендер ўтказилмаган. Ахир бу компьютер бўлса, қарздор МЧЖни ўтказмаган-да.
Кейинроқ шу куни соат 01:15 да у ғолиб сифатида эълон қилинган. Ҳужжатларга Мажбурий ижро бюросининг 20 декабрдаги 10.2-3577-200-сонли хати бириктирилган. Хатда GRAND ROAD TASHKENT қарздорлиги техник хато деб топилгани айтилган.
Тендерлар ярим кечаси ўтказилишига индамаймиз, майли, аммо девонхона ҳужжати, яъни МИБ хати ярим кечаси рўйхатдан ўтказилиб, имзоланмагандир. Ахир бу мумкин эмас!
Агар шундай бўлса, хатни иш вақтидан ташқари вақтда рўйхатдан ўтказгани учун МИБ девонхонаси, ярим кечаси уйқудан уйғотилиб, хатни имзолаган МИБ бош директори ўринбосари Халмухамедовнинг бузилган ҳуқуқлари учун ким жавоб беради?
Агар ундай бўлмаса, хат 20 декабр куни соат 9 дан кейин рўйхатга олинган ва имзоланган деб ҳисобланади. Бу ҳолатда тендер ноқонуний ўтказилган деб топилиши керак.
Бу ҳали ҳолваси. Бизни кузатишда давом этинг, кечроққа яна давоми бор...
@media24uz