Forward from: Muslim.uz
#xabar #muftiy #juma
🗣 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ: АЛЛОҲДАН МУСТАҲКАМ ИЙМОН ВА ОФИЯТ СЎРАНГ!
🟢Бугун, 31 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари жума намозини Тошкент шаҳар “Ҳазрати Имом” жоме масжидида адо этдилар.
⏺Жомега йиғилган жамоат жума намозидан олдин Муфтий ҳазратларининг “Динимизда саломатлик ва покликнинг аҳамияти” мавзусидаги суҳбатларидан баҳраманд бўлдилар.
🤲 Манфаатли суҳбат якунида Муфтий ҳазратлари Ҳақ таоло барчага икки дунё саодатини насиб қилишини сўраб, элу юртимиз ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

💬 Муфтий ҳазрат маъруза давомида Аллоҳ таоло бизга ато этган бебаҳо неъматлардан бири саломатлик экани, инсон бахтли-саодатли турмуш кечириши учун аввало соғлик зарурлиги, шу боис ҳар ким сиҳат-саломатлигини сақлашга ҳаракат қилиши лозимлигини тушунтириб бердилар.
💬 Манфаатли мавъизада динимиз инсонларни руҳий-маънавий ва жисмоний покликка чақириши ҳақида сўзлаш асносида Қуръони каримдаги: “Албатта, Аллоҳ чин тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади” (Бақара сураси, 222) ояти ҳамда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг: “Беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат билинг: кексаликдан аввал ёшликни, касалликдан аввал саломатликни, камбағалликдан аввал бойликни, бандликдан аввал бўш вақтни, ўлимдан аввал тирикликни ғанимат билинг!”, деган мазмундаги ҳадиси шарифларини ҳаётий мисоллар билан шарҳлаб бердилар.