#тарбия
ИФФАТ
Сурат жазоирлик аёл Хола Байяга тегишли. У йўл четида нон сотиш билан шуғулланади. Аммо диққатни тортадигани – у йўлга тескари қараб ўтиради. Ундан бунинг сабаби ҳақида сўрашганида шундай деган:
«Биз маҳрам-номаҳрамлик, иффат-ҳаё асосида катта бўлдик, тарбияландик. Йўлга қараб ўтирсам, отамнинг тарбияларига ва қабрдаги марҳум эримга хиёнат қилаётгандек бўламан».
Эътибор беринг, у ёши катталигига, ҳаёт уни тирикчилик учун кўчага чиқишига мажбурлаганига қарамай, ўзини бегона кўзлардан муҳофаза қиляпти!
Аллоҳ уни ва унга ўхшаган қийналиб қолса-да, иффатини сотмаган аёлларимизни ҳамиша ўз паноҳида асрасин, уларга сабр-матонат берсин!
Каналга уланиш ⤵️
@marifat_ulashing