ОЛЛОҲ ЎЗИ АСРАСИН
Оллоҳ Ўзи асрасин
турли бедаволардан,
Телба сифат, маккора,
ишққа мубталолардан.
Ногоҳ илашиб қолса,
улардан баъзилари,
Эҳтиёт бўл, албатта,
ундай беиболардан.
Улар нафсу хирс учун
ҳеч балодан қайтмайди,
Умид қилиб юрурлар
текин кайф..сафолардан.
Хурсандчилик бўлса бас,
шарму ҳаё керакмас,
Зақланур ҳар нафас
енгил куй..наволардан.
Панду насиҳат айлаб,
гар тартибга чақирсанг,
Улар баланддан келар,
энг юксак маъволардан.
Ошиқлар куйиб қолган
чиройига ишониб,
Кўча..кўйларда юрган
сифати “аъло”лардан.
Суҳайлий, сен домига
тушиб қолмагин зинҳор,
Оллоҳ Ўзи асрасин
бундай бевафолардан.
.....................
Оллоҳ Ўзи асрасин
турли бедаволардан,
Телба сифат, маккора,
ишққа мубталолардан.
Ногоҳ илашиб қолса,
улардан баъзилари,
Эҳтиёт бўл, албатта,
ундай беиболардан.
Улар нафсу хирс учун
ҳеч балодан қайтмайди,
Умид қилиб юрурлар
текин кайф..сафолардан.
Хурсандчилик бўлса бас,
шарму ҳаё керакмас,
Зақланур ҳар нафас
енгил куй..наволардан.
Панду насиҳат айлаб,
гар тартибга чақирсанг,
Улар баланддан келар,
энг юксак маъволардан.
Ошиқлар куйиб қолган
чиройига ишониб,
Кўча..кўйларда юрган
сифати “аъло”лардан.
Суҳайлий, сен домига
тушиб қолмагин зинҳор,
Оллоҳ Ўзи асрасин
бундай бевафолардан.
.....................