Сал эмас, анчагина ўйлаб кўришлари керак! Қизнинг ёши 20дан ўтиши билан унга елкадаги бир юкдек, ҳаммадан ортда қолаётгандек, "ўтириб қолаётгандек" қарайдиганлар Аллоҳдан уялсин. Муносиб тақводор, илмли куёвга эмас, ота-она ва "яқинларининг" босими остида орзу қилгани номзод уёқда турсин, талабларига яқин ҳам келмайдиган инсонга мажбуран рози бўлиб кетаётганлар қанча.
Қанчадан-қанча қизлар ўзига муносиб бўлмаган жойга келин бўлиб тушиб йиллар кетган илмларини овқат пиширишга, идиш-товоқ ювишга, ва орзу- ҳавасларини охири кўринмас рози бўлмайдиганларни рози қилишга сарфлаб юборишяпти...Аллоҳ офият берсин.
Сизнинг ҳам, қизингизнинг ҳам ризқига Аллох кафил. Бундан аввал ризқини берган Аллоҳ, сизнинг уйингизда кўпроқ "ўтириб" қолса ҳам ризқини бераверади, сизга ҳеч оғирлиги тушмайди. Аммо фақат сизга тўғри келган номзодга, қизингизни тезроқ даф қилиш пайида узатиб, кейин оилада муаммолар бўлиб зулм кўрса "энди тақдир шу эканда қизим, чида, сабр қил, ўтиб кетади" деб ўзингиздан масъулиятни ағдариб жабрдийда ясай олмайсиз. Мазлум эмас асл золим сиз бўласиз. Ризқ учун Аллох кафил эди, аммо қўл остингиздагилар учун СИЗ кафилсиз.