Ғийбат ва суҳбат: Муносабатларимиздаги нозик чизиқлар – янги нигоҳ.
Инсон – ижтимоий мавжудот. Биз доимо бошқалар билан мулоқотда бўламиз, фикр алмашамиз, ҳис- туйғуларимизни бўлишамиз. Бу жараёнда тилнинг роли беқиёс. Аммо, тилнинг кучи нафақат бирлаштириш, балки ажратиш, ҳатто жароҳатлаш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Бугунги суҳбатимиз мавзуси ҳам ана шундай нозик масала – ғийбат ва самимий суҳбатнинг ўзаро боғлиқлиги, фарқлари ва уларнинг инсон психикасига таъсири ҳақида.
Кўпинча бу икки тушунча бир- бирига аралашиб кетади, лекин уларнинг ўртасида сезиларли фарқлар мавжуд. Ушбу фарқларни англаш ва таҳлил қилиш бизга муносабатларимизни яхшироқ тушунишга ва бошқаришга ёрдам беради.
Ғийбат ва суҳбат: Анъанавий қарашлар ва янги ёндашувлар:
Анъанавий тарзда, ғийбат – бошқалар ҳақида, уларнинг йўқлигида, салбий маълумотларни тарқатиш сифатида таърифланади. Унинг сабаблари сифатида ҳасад, ғазаб, ўзига ишончсизлик ва бошқаларни камситиш истаги кўрсатилади. Ғийбат кўпинча ёлғон ёки бузиб кўрсатилган инфоларга асосланади ва ўзаро ҳурмат ва очиқлик тамойилларига зид келади, деб ҳисобланади (мен тўла қўшилмайман).
Самимий суҳбат эса ўзаро ҳурмат, ишонч ва очиқликка асосланган мулоқот тури сифатида қаралади. Унинг мақсади – тушуниш, яқинлашиш, ҳис-туйғуларни ифодалаш ва биргаликда вақт ўтказишдан завқ олиш. Аристотель таъкидлаганидек, инсон бахтга эришиш учун жамиятга муҳтож.
Бироқ, бундай анъанавий қарашлар ҳар доим ҳам ҳақиқатга тўла мос келавермайди. Улар орасида қилдек нозик нюанслари борки, фарқини мақсад ва услубига қараб ажратиш мумкин бўлар эҳтимол. Баъзан, ғийбат шунчаки салбий ҳис-туйғулардан халос бўлиш воситаси бўлиши мумкин (яъни мақсади ёмонлик бўлмайди, но услуби ғийбатдек бўлади) ёки самимий суҳбат давомида (билмаган ҳолда мақсад ёмонликка қараб кетиб қолади, услуби ғийбатдақа бўлмаса ҳам) ғийбатга ўхшаш маълумотлар ва ғийбат мезонига кирувчи гапларни ўзаро алмашлашимиз мумкин.
Ювал Ной Ҳарари "Сапиенс" китобида ғийбатнинг инсон эволюциясидаги ўзаро ижтимоий алоқалар ва гуруҳ динамикасини шакллантиришда муҳим рол ўйнаганини таъкидлайди. Бу нуқтаи назардан қараганда, ғийбат нафақат салбий, балки одамлар учун ижобий ижтимоий функцияга эга бўлган.
Психологик нуқтаи назар:
Маслоу эҳтиёжлар иерархияси назариясида ижтимоий алоқалар ва мансублик ҳисси инсоннинг асосий эҳтиёжларидан бири эканлигини таъкидлайди. Ғийбат ҳам, самимий суҳбат ҳам, ўзига хос тарзда, бу эҳтиёжни қондиришга хизмат қилиши мумкин. Дейлик, Маслоу ғийбат бунга кирмайди демаган. Муҳими, бу жараёнда бошқаларга зарар етказмаслик, ҳурмат ва чегараларни сақлаш.
Тўғри, ғийбатнинг салбий оқибатлари ҳақида кўпгина тадқиқотлар олиб борилган. Бироқ, кўпинча тадқиқотларда ғийбат қурбонлари ўрганилади ва уларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсири таҳлил қилинади. Ғийбат қилувчининг психологик ҳолати ва унинг сабаблари етарлича ўрганилмаган ёки ҳозирча мен бунақа тадқиқот билан таниш эмасман. Ишонаманки, биз ўзимизда бор бўлган, лекин салбийлик юклайдиган ҳар қандай ҳиссиёт, эмоция ёки тушунчалар ўз-ўзидан пайдо бўлмаган. Ва, қанчалик кўп яшовчан бўлаётган бўлса демак ҳали инсоният олдида охирига етмаган ўз миссияси бор (нақадар оптимистман).
Хулоса: Ғийбат ва самимий суҳбатни мураккаб ижтимоий ҳодиса деб ҳисоблайман. Уларни фақат қора ва оқ рангларда кўриш нотўғри.Биз идеал дастурлаштирилган роботлар эмасмиз ва ҳар доим ҳам тўғри иш қила олмаймиз. Бу постим самоирония орқали асл инсонлигимизни ана шундай томонларига ишора эди.
Муҳими, хатоларимиздан сабоқ олиш, ўзимиз устида ишлаш ва бошқаларга нисбатан ҳурмат ва меҳр-оқибат билан муносабатда бўлишдир. Ғийбат ва суҳбатнинг ҳам ижобий, ҳам салбий томонларини тушуниш ва уларни оқилона бошқариш орқали биз соғлом ва мустаҳкам муносабатлар қуришимиз мумкин.
Ўз сўзларимиз учун жавобгарликни ҳис қилиш ва бошқаларнинг ҳис-туйғуларини ҳурмат қилиш бу - мулоқот маданиятининг асосий тамойиллари.
#mental_health
@madina_miytan