Logochi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Design


Logochi — бу фақат логотип қилишга мўлжалланган minim.uz қошидаги лойиҳа
буюртма учун @minim_branding га мурожат қилинг
толик инфо веб сайтимизда: logochi.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Design
Statistics
Posts filter


Бўёқчининг бўёқчилиги қўлидан маълум бўлади. Компаниянинг қандай йўналишда фаолият юритиши ҳам унинг логотипидан маълум бўлгани яхши.

Шу боис биз премиум тоифадаги чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Arcano бренди учун мос логотип яратдик.

Корхона номи ўзбек тилидаги "арқон" ва инглиз тилидаги "arcane" (сирли, жумбоқли) сўзларидан ясалган. Шу боис биз логотипда арқон ёрдамида тикилиш услубини кўрсатиб бердик. Бу қўл меҳнати билан чармдан буюмлар тикилишини ифодалайди.

Логода номдаги А ҳарфини ҳам акс эттирдик. Чизиқларнинг ташқарига бироз чиқиб туриши эса мажозий маънода компания фаолияти давомий бўлишинини билдиради.

Сизга ҳам фаолиятингизни билдириб турувчи самарали логотип керак бўлса, изоҳларда + белгисини қолдиринг.


Буюк ипак йулининг давомчилари учун брендинг!

Nexus хитойнинг автомобилларини олиб кириш буйича чемпионликка караб харакатланвотган бренд.

Nexus асосан Хитойдан ускуналар, автотранспортларни олиб келиш хизматини кўрсатувчи логистика компанияси.

Лого қисмида n ҳарфини соддалаштириб кўрсатдик. У бир вақтнинг ўзида ҳаракат, йўналиш, векторни ҳам ифодалайди.

Ишонч ва ҳиссини берувчи кўк рангни асосий ранг сифатида танлаб - кучли, халқаро компания тасаввурини хосил кила олдик.

#portfolio


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Баҳо беринг!


Муродингизга етинг!

Халқимизда "мурод-у мақсадингга ет" деган дуо бор. Худди шу холис ният билан бу сафарги мижозимиз ўз брендларини Murad деб номлабдилар.

Murad — тиббиёт мебеллари ва анжомлари саноати билан шуғулланувчи бренд, шифохона ва клиникаларни керакли мебель ва жиҳозлар билан таъминлаб беради. Биз шу корхона учун логотип ишлаб чиқдик.

Логони wordmark услубида, яъни матнли кўринишда тайёрладик. Биринчи m ҳарфини эса тиббиёт мебеллари кўринишида, абстракт шаклда дизайн қилдик.

Натижада минималистик, аммо ўз номи билан бренд қадриятларини етказа оладиган логотип ҳосил бўлди.

Иш биздан, баҳо бериш — сиздан!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Баҳо беринг!



6 last posts shown.