Ишон,
гўзалроқ яшамоқчи эдим сен билан,
Бахтлироқ,
Ҳотиржам.
Қора ёмғирларга парво ҳам қилмай.
Яшамоқчи эдим бетиним.
Негадир эплолмаяпман,
Негадир…
Ҳалал бераётир
ижтимоийлигим.
Кимнингдир совуқдан ўлгани,
Кимнингдир пулсиз қолгани,
Кимнидир алдаб ташлаб кетган
эркак исмини аниқ билишим
манзилим каби.
Кимдандир қарзлигим
Кимгадир берган ваъдамнинг
Хотирам кўчаларида мудом изғиши.
Аслида фақат улар ҳам эмас,
Бахтсизликка бўлган ошуфталигим.
Айблама,
илтимос.
Ахир мени суғоришган шу сув билан
ва
Ўраб қўйишгани ёдимда
Чегараларга қадар
Ўзбеклигимга.
(c).
гўзалроқ яшамоқчи эдим сен билан,
Бахтлироқ,
Ҳотиржам.
Қора ёмғирларга парво ҳам қилмай.
Яшамоқчи эдим бетиним.
Негадир эплолмаяпман,
Негадир…
Ҳалал бераётир
ижтимоийлигим.
Кимнингдир совуқдан ўлгани,
Кимнингдир пулсиз қолгани,
Кимнидир алдаб ташлаб кетган
эркак исмини аниқ билишим
манзилим каби.
Кимдандир қарзлигим
Кимгадир берган ваъдамнинг
Хотирам кўчаларида мудом изғиши.
Аслида фақат улар ҳам эмас,
Бахтсизликка бўлган ошуфталигим.
Айблама,
илтимос.
Ахир мени суғоришган шу сув билан
ва
Ўраб қўйишгани ёдимда
Чегараларга қадар
Ўзбеклигимга.
(c).