Forward from: Ikkinchi urinish
- Абдуқодир Хусанов Манситига ўтгани сабаб хурсанд бўлиш керакми йўқми?
- Керак.
- Нимага? Унинг шахсий ютуғидан сенга нима наф?
- У менинг ватандошим. Унинг ютуғи - миллат ютуғи.
- Хўп, ютуқ, аммо шахсан сенга бундан нима наф?
- Э, за@@@, хурсанд бўлишга қўясанми йўқми? Наф ва манфаат бўлмаса хурсанд бўлиш мумкин эмасми? Шундоқ ҳам фахраланадиган нарсамиз, жамоавий хурсанд бўладиган баҳоналаримиз деярли йўқ. Битта спорт қолди ўзи. Шуни ҳам тортиб олмагин. Бориб ишини қилгин.
- Тўхта. Мен сени тушуниб турибман. Гапингда жон бор, аммо бу оммавий хурсандчилик орқасида шубхали холат бор эмасми?
- Масалан?
- Алал оқибат шу ўлкадан чиққан бир одамнинг муваффақиятидан кимга қандай манфаат? Хўп, хурсанд бўлдик ҳам дейлик, кейинчи? Хўп бизни дунё кўпроқ таний бошлади. Хўп чин дилдан ўз ватандошимизнинг муваффақияти учун хурсандмиз, кейинчи? Бизга, жамият ўлароқ бундан қандай манфаат? У ёки бу қўшиқчи, спортчи, ихтирочи Ўзбекистондан, дейиш бизга нима беради?
- Камида бироз фарҳ, ғурур. Бизлардан ҳам муваффақиятли, дунё таниган инсонлар чиққани билан нимага хурсанд бўлиб бўлмайди?
- Бўлавер албатта. Мен ҳам хурсандман, аммо алал оқибат бу хурсандчилик ортида ўз қадр-қимматига эга бўлмаган, "мана, кўриб қўйинглар! бизлар ҳам одаммиз" деган, ўзига паст баҳо берганларнинг овози эшитилмаяптими? Ва, умуман, индивидуал ютуқни миллат ютуғи ўлароқ кўрсатиш қай даражада тўғри?
- Қадр-қимматга эга эмаслигимиз бор гапдир, аммо бу нормал холатку. Мисрликлар ҳам Салах билан фахрланади. Ямайкаликлар Усейн Болд билан. Улар энди ўз қадрини билмаган бўлиб қоладими? Индивидуал ютуқга келсак, у шу йернинг сувини ичиб, нонини еб катта бўлган одам. Унинг ютуғида шу жамиятнинг ҳам хиссаси бор албатта.
- Тўғри, балки бу ҳодисага эркинроқ ёндадиш керакдир. Аммо менинг кўзимга ташланган нарса - қай даражада бир одамнинг ютуғи оммавий ҳодисага айланиб кетгани. Менимча гап шундаки, бир тарафдан, бизда, миллат ўлароқ, фахр ва ғурур ҳис қилиш учун талаб бор, аммо етарли таклиф йўқ. Шу сабаб ҳар қандай имкон туғилганда буни миллий байрамга айлантириб юборяпмиз. Бошқа тарафдан хақиқий МИЛЛИЙ ғурур учун оммавий, бирлашиб эришилган ютуқлар керак. Индивидуал ютуқлар эса ўша хақиқий оммавий ғурурни ўрнини босиб турувчи эрзац, сохта бир арзон, ва нисбатан онсон эришса бўладиган ўткинчи туйғу, мустаҳкам оммавий бир ходиса эмас. Бир кишининг букрида оммавий масалани хал қилишга уринишдай гап. Энг ёмони - хақиқий миллий ғурурни вақтинчалик ўрнини босувчи ва халқни бирлашиб эришиш керак бўлган ишлардан чалғитувчи бир ўткинчи хиссиётлар булар.
- Гапингда жон бордир. Йўлаб кўриш керак. Аммо одамларнинг самимий ватандоши учун хурсандчилигини ҳам инкор этиб бўлмайди ва бу ўз ўзидан ёмон ҳам эмас.
- Ҳа, албатта.