Forward from: Prof. Sherzod
Ювал Ноа Ҳарари ва тарихни осон тушунтира олиш
Ўтган йили Сигма подкастидаги суҳбат охирида подкаст мезбони Саъдулла Абдуллаев тингловчиларга уч китоб тавсия қилишни сўраганида, китоблар орасида исроиллик тарихчи Ювал Ноа Ҳарарининг "Сапиенс" асарини айтиб ўтгандим. Сабаби китобнинг катта янгилик яратгани, ёки келажакда классика сифатида кўрилади, деб ўйлаганим учун эмас. Сабаби—Ҳарарининг тарихга назари ва қийин жараёнларни қисқа ва лўнда тушунтира олиши эди.
Бундай қобилияти бор инсонлар ниҳоятда кам. Кўпчилик ёзиладиган оммабоп китоблар кўп ўқилмаслигига, ўқилсада, тезда унутилиб кетишига сабаб уларнинг ўқувчи назаридан ёзилмаганидир. Китоб ёзган одам сифатида айтай—бундай ёзишнинг ўзи бўлмайди. Чунки у хоҳ тарих бўлсин, хоҳ бошқа соҳа бўлсин, йиллаб ўрганиладиган, ниҳоятда мураккаб билимларни содда тилда етказиш алоҳида малака, уқув ва ирода талаб қилади. Кўпгина тарихчилар бутун фаолияти давомида буларни эгалламай ўтиб кетади.
Бугун иқтисодиёт бўйича Нобел мукофотини олган Дарон Ажемоғлу, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонни ҳам ана шундай ёзувчилар қаторига киритиш мумкин—ўз соҳасининг етакчилари бўлишига қарамасдан, оддий тилда сўзлашиш, ғояларини содда тушунтириш қобилиятини йўқотмаган олимлар.
Ҳарари бундай қобилиятга эга инсонлар орасида ҳам алоҳида ажралиб туради—айтишларича, "Сапиенс" китоби 25 миллион нусхада сотилган эмиш. Ҳар нусхадан бир доллардан қалам ҳақи олган тақдирда ҳам (аслида ундан кўп), бир китоб ёзиб, мулти-миллионер бўлди, дегани. Шунчаки ҳайп орқасидан миллионлаб нусхада китоб сотиб бўлмайди.
Бугун Ҳарарининг ақли ўткирлигига, оддий туюлган, аммо аслида мураккаб бўлган нарсаларни ажойиб қилиб тушунтириб бера олиш қобилиятига яна бир марта қойил қолдим. Бибиси уюштирган подкастда янги китоби—"Nexus" ("Бўғин") ҳақида гапираётиб, олдинги асарларидаги ғояларни ривожлантирганини, уларни янада кенгроқ аудиторияга етказиб бера олганини кўрдим.
Олий таълим, адабиёт, Япония, Англия, университетлар, футбол ва бошқа мавзулардаги кундалик ёзувларим сизга қизиқарли ва фойдали бўлса, каналга ёзилинг ва бу мавзуларга қизиқадиган дўсту яқинларингизга ҳам юборинг 😊
@profsherzod