Forward from: Prof. Sherzod
Саёҳат ва вақт ҳақида
Ўтган асрда ёз денгизга бориш, ҳордиқ учун саёҳат пайтига айланди (таътилда четга чиқиш анча янги анъана, айниқса бизда). Жомадончасини етаклаб, қора кўзойнак ва юмшоқ оёқ кийим кийиб, аэропортга кетаётган инсонлар пайти. Кўпчилик денгиз бўйида ё бассейн олдида тобланиб, иш ва бошқа ташвишларини унутиш учун узоқларга боради. Бу саёҳат учун ойлаб пул йиғади, уни интизорлик билан кутади.
Асосан иш учун саёҳат қилганим учун, саёҳатларга муносабатим бошқачароқ. Саёҳатлар менга вақтни бошқача ҳис қилиш имконини беради.
Космос ва Ерда вақт турли тезликда оқишини ҳамма билади. Аммо вақтни бошқача ҳис қилиш учун ракетага чиқиш шарт эмас. Оддий поезд ҳам бўлаверади.
Саёҳатда бутунлай бошқа вақтга ўтиб қоламан. Гап вақт минтақалари ҳақида эмас—буни қўшни шаҳарга қисқагина саёҳат пайтида ҳам ҳис қилиш мумкин. Саёҳат менга кундалик ҳаётимдан бошқа реаллик борлигини, дунё кенглигини, ундаги ҳаётлар хилма-хиллигини эслатади. Кун тартибим ўзгаргани учун, вақтни бошқача ҳис қиламан.
@profsherzod