ҲАҚИҚИЙ ИШҚ...
Бир дарвеш қучоғида олма кўтарганча ёнидан ўтиб кетаётган қизга деди:
- Қаерга кетаяпсан, қучоғингда кўтарганинг олмалар нима учун?
Қиз:
- Севганим шу атрофда ишлайди, олмаларни у учун олиб боряпман.
Дарвеш
- Қўлингда неча дона олма бор?
Қиз ниҳоятда сокинлик билан:
- Ҳеч вақтда инсон севгани учун олиб кетаётган нарсанинг ҳам ҳисобини қиладими?
Дарвеш қўлидаги тасбеҳ доналарини оҳиста узди...
Англагандирсиз?!
Хайрли тун! 😴😴😴
@Latofat_N