#РУҲИЯТ
📝 Байрам
Бошимни оғритиб минг битта ташвиш,
Тугаб қолибди-ку яна бу йил ҳам.
На тавба қилолдим, на бир тузук иш–
Қалбимни тинмайин ўртайди алам...
Кимдир байрам қилар кутиб янги йил,
Гўёки ўтганин қадрига етган.
Қандай сиғдирдийкин бу ҳаста кўнгил,
Ғам-у ташвишларга кўмилиб кетган...
Йил бўйи чопа-чоп, кўпроқ бойлик топ...
Қориннинг ғамидан бўлак йўқ ғами.
Асло тўлай демас рўзғор деган қоп,
Ортгандан ортади етмаган ками...
Қалб қашшоқ бўлса гар, мол-дунё бекор,
Шукур билан келгай ҳаловат ҳар дам.
Тавбасиз қалбларга байрам не даркор,
Гуноҳсиз ўтгани ҳар кунинг байрам.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@laa_ilaaha_illallohu
📝 Байрам
Бошимни оғритиб минг битта ташвиш,
Тугаб қолибди-ку яна бу йил ҳам.
На тавба қилолдим, на бир тузук иш–
Қалбимни тинмайин ўртайди алам...
Кимдир байрам қилар кутиб янги йил,
Гўёки ўтганин қадрига етган.
Қандай сиғдирдийкин бу ҳаста кўнгил,
Ғам-у ташвишларга кўмилиб кетган...
Йил бўйи чопа-чоп, кўпроқ бойлик топ...
Қориннинг ғамидан бўлак йўқ ғами.
Асло тўлай демас рўзғор деган қоп,
Ортгандан ортади етмаган ками...
Қалб қашшоқ бўлса гар, мол-дунё бекор,
Шукур билан келгай ҳаловат ҳар дам.
Тавбасиз қалбларга байрам не даркор,
Гуноҳсиз ўтгани ҳар кунинг байрам.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@laa_ilaaha_illallohu