Илм оламида «Ҳужжатул Ислом» номи билан танилган уламо Абу Ҳомид Ғаззолий Қуръон ўқиётганда йиғлаш мустаҳаб амал эканини айтган. Чунки Қуръон оятларини тушуниш, англаш йўлидаги инсон Ҳақни таниш, иймоннинг баҳосини ва Ҳаққа итоатсизлик, куфр, гуноҳнинг жазосини билган инсондир. Ҳеч бир банда «мен гуноҳсизман» дейолмайди. Демак Қуръонни тушуниш ўзининг гуноҳкор бир банда эканини тан олишдан, тавбадан бошланади. Йиғисиз тавба бўлиши мумкинми?! Шунинг учун ҳам Абу Ҳомид Ғаззолий: «Кимгаки Қуръон ўқиётганида йиғи келмаса, йиғи келмаётгани учун алоҳида йиғласин» — деган мазмунда эслатган.
https://t.me/badoeus_sanoe
@la_takhzan1
Яъни, тиловат қилаётган киши Қуръонда зикр қилинган ҳолатларни хаёлидан ўтказмас, бу ҳолатлардан қалбига кўрқинч тушмас экан, демак у Қуръон ўқимаётган киши бўлади. Бу эса ҳақиқатан ҳам йиғлайдиган аҳвол, оғир бир мусибат, қўрқинчли балодир.
https://t.me/badoeus_sanoe
@la_takhzan1