Forward from: Kuhinur kundaligi
Садоқат нелигини билмайдиган, чин муҳаббат ҳиссини туймаган кимсалар учун ўзгалардаги бу хислат эриш туюлади. Мақсади ёмонлик бўлганлар эса бошқаларнинг ютуғини кўролмайди, кул бўлади. Камчилигини кўрганда эса суюнади, ғалаба қилгандек тантана қилади. Асарда одамгарчиликдан йироқ, ғийбату найранглардан бошқасига ярамайдиган Қиммат момо ана шундай кишилар туридан. Ўзини Оймомо ва Қоплонга бўла санайдиган бу кампир байраму ҳашарларда Оймомонинг фарзандсизлигини бот-бот юзига солади, ўзини унга ачинганнамо кўрсатиб, “бошқалар билан ўзини синаб кўриш” таклифини беради. Қиммат момоларнинг кучи ёмонга етмайди. Қиммат момоларнинг кучи яхшига етади...
Воқеалар ривожи давомида Қоплонбойнинг бахтини боғлашни истамаган Оймомо ундан кетади. Ажрашмоқчи бўлади. Танлар осонликча ажралиши мумкин, аммо кўнгил-чи?
Пок муҳаббат ришталари ила боғланган кўнгилни узиб бўладими? Қаҳрамонларимиз ҳам бунинг устидан чиқа олишмайди. Қайта бирлашишади. Одамлар нима дейишидан қатъи назар Хизр бобо ваъда қилган болаларни кутиб яшашади. Бир куни қўшнининг боласини бешикка белаб, алла айтаётган Оймомонинг чап кўкрагига сут келади. “Онамиз кафти билан кўкракларини силади. Силади-силади, бирдан... чап кўкрагини чангаллади. Чангаллади-чангаллади... Чайқалди-чайқалди... Кетига шилқ этиб тушди...
Онамиз кўкрагига... сут келди”.
Ҳа, Оймомонинг кўкрагига бировнинг гўдаги учун сут келди. 48 йиллик умри давомида барча азоб ва оғриқларга чидаган юрак, бу азобга чидай олмади. Оймомо қайта ўрнидан турмади.
Умри давомида “ўлсам, тобутимни кўтаради” қабилида фарзанд кутган Оймомонинг тобути ерда қолмади. Жанозада ёш-яланглар “момомлаб-момомлаб” йиғлади, ёши қайтмишлар “онамлаб-онамлаб” йиғлади. Эл-улус аза кийди.
“Тобут... онамиз эл кафтида қалқиб-қалқиб жўнади.
Эл тобутга... онамизга талпинди. Ақалли қўлини теккизиб бориш пайида бўлди.
Эл тобут кетидан... онамиз кетидан қабристон борди”.
Ҳа, эл Оймомога фарзанд бўлди. Эл Оймомога набира бўлди...
Қоплонбой ҳам Оймомодан сўнг узоқ яшамади. Танни бир-биридан ажратиб бўлар, аммо руҳ ва қалб ажралмас.
“Бобомиз бошларини эгганларича туриб қолдилар!
— Момоси, юр, кетамиз... — дедилар.
Бобомиз йўлларида имиллаб, бир-бир босиб давом этдилар.
Шунда, Сийрак адирда... ҳассаси... қарилик ҳассаси қолиб кетганини эсладилар.
— Майли, уларга қолсин... — дея қўл силтадилар”.
Муаллиф “майли, уларга қолсин” жумласи билан Қоплонбой орқали икки ёш ошиқнинг бир-бирига етишишишини ва бирга заволсиз умр кечириб, қариб-қартайишини назарда тутади.
“—Юр, кетдик, момоси, энди биз келмаймиз... — дедилар. Кўзлари кулмиш бобомиз, юзлари кулмиш бобомиз, ёноқлари кулмиш бобомиз, лаблари кулмиш бобомиз тантана қилдилар.
— Бу адирлар бизники! — дедилар. Ўксиклар зарбидан елкалари силкина берди.
— Бу ойдинлар бизники! —дедилар. Кўнгиллари тинмайин ўксимиш бобомиз, елкалари тинмайин силкинмиш бобомиз сўнгги бор, сўнгги бор оёқ илдилар. Қоматларини адл тутдилар. Сайрак адир, адирда ўтирмиш ўғил-қизларига тантана билан қарадилар.
Боболарим бирин-кетин суяк суриб ўтган ер.
Момоларим сочларини қирқта ўриб ўтган ер.
Бобомиз сўқмоқдаги сўнгги қадамларини боса-боса, ойдиндаги сўнгги сўзларини айта-айта, йўлларида давом этдилар:
— Энди кетсак майли!.”
Gulzoda Safarova
@kuhinur_kundaligi