Forward from: Kuhinur kundaligi
#tahlil va #taqriz
“Ойдинда юрган одамлар”: умид ва садоқат қўшиғи
Ҳеч бир халқ ўзбекларчалик болани биринчи ўринга чиқарадиган, элга қўшилиб эл бўлиб кетиш учун фарзандли бўлишинг шарт деган стереотипга эга бўлмаса керак. Ҳеч бир миллат кўча-кўйда, тўй-ҳашамда танимаган, билмаган одамидан "бола-чақангиз, набираларингиз яхшими?", деб сўрамаса керак. Ҳа, ўзбекнинг бу одати саодати бўлади, ўзбекнинг бу одати бошига бало бўлади.
Тоғай Мурод ўзбекнинг ана шу кўҳна одатини тасвирлайди. Тасвирлаб, тасвирлаб, "Ойдинда юрган одамлар" қиссасини яратади. Образларни халқнинг ичидан олади. Сюжет чизиғини халқ ҳаёти асосида шакллантиради. Бир қарашда ўзбекнинг маиший ҳаёти акс эттирилгандек кўринадиган бу асар икки садоқатли жуфтнинг тоғдек бардоши, муҳаббати устига қурилган ҳайкал мисоли қад ростлайди.
Атоқли ёзувчи Саид Аҳмаддан иқтибос: “Тоғай, бир бирини бобоси, момоси, дея атаб умр ўтказаётган бир жуфт оқ каптардек покиза инсонларни ойдинда, ой нурига ўраб тасвирлайди. Оқибат ушбу жуфтнинг ўзи ҳам, сўзи ҳам, фикри ҳам туриш турмуши ҳам ойнинг кумуш нурларига йўғрилиб кетади”.
Ўзи Тоғай Мурод асарларини ўзбек халқининг миллий қадриятлари жамланган энциклопедия, десак бўлади. “Ойдинда юрган одамлар” ҳам, жумладан. Қиссанинг ғоявий мазмуни, воқеалар кетма-кетлиги жуда моҳирлик билан тасвирланганки, китобхон ушбу ҳодисотларни ўқиркан, бевосита ўзини шу жараёнлар ичида кўради, воқеликка сингиб кетади.
Қоплонбой ва Оймомо бир-бирига кўнгил қўйиб, турмуш қуради. Узоқ йиллик турмушидан фарзандли бўла олишмайди. Қоплонбойнинг ота-онаси хотинини қўйиб, бошқага уйланишини талаб қилади, аммо бир сўзли Қоплонбой кўз очиб кўрган ёридан ажралишни истамайди. Ёзувчи асар сюжетининг тугунида Оймомонинг тақдирини шундайин тасвирлайдики, гўёки бу орқали унинг гўдакликдаги қисмати улғайганда ҳам тарк этмаслигини, доимо кемтиклигича қолишига ишора қилгандек.
“Сағир жон-жаҳди билан
бешик тебратди.
“Бешик тебратсам, янгам қобоғи очилади, кейин, мени уришмайди…”
Сағир ана шундай умидга борди!
Сағир қорни очди. Сағир бармоғини сўрди. Аммо миқ этмади.
Янга дастурхон ёйди. Сағирни дастурхонга имлади.
Сағир дастурхон олдига силжиб келди. Сағир бармоғини сўриб, янгага мўлтиради. Сағир бармоғини сўриб, дастурхонга мўлтиради.
Кейин, оғзидаги бармоғини дастурхонга узатди. Бармоғини аввал дастурхон бурчига тегизди. Ундан дастурхон ўртаси сари оҳиста-оҳиста ўрмалатиб борди. Кейин, нон четига тегизиб турди.
Сағир бир тишламгина нон синдириб олди. Сағир, янгага қараб-қараб нон тишлади, мўлтираб-мўлтираб нон чайнади. Сағир, янгамга яхши кўринайин дея, ўзидай-ўзидай сатилларда сув ташиди”.
Сағир шундай улғайди. Сағир ўзгаларнинг фарзандсизлиги туфайли унга ачиниб қарашларини, таъналарини, ғийбатларини кўриб кўрмасликка, эшитиб, эшитмасликка олди. Энг ёмони кўнглига олди.
Оймомонинг умр йўлдоши Қоплонбой бир сўзли бўлди, ҳаромдан ҳазар қиладиган, партиядан, комсомолдан нажот сўрайдиган одамлардан узоқ бўлди, оҳини ёлғиз Оллоҳга айтди. Муроди ҳосил бўлмаса ҳам, Яратгувчидан умидвор бўлди, ундан юз бурмади, кофир бўлмади. Марҳумларнинг ҳаққини ейдиган Котиб каби кимсалар билан бир товоқдан ош ейишдан уялди. Отамиз ана шундайин мард бўлди.
Отамиз туғилмаган фарзандини хаёлида яратди, онамиз эса тушларида. Хаёл ва тушдаги фарзандларни узоқ кутдилар, жуда узоқ кутдилар...
Конфликт — сюжетни ҳаракатга солувчи куч. Асарнинг таъсирчанлигини, қизиқарлигини, кўламини белгиловчи унсурдир. Тоғай Мурод қаҳрамонларни ҳам шахсий, ҳам психологик жиҳатдан конфликтга кириштиради. Масалан, бош қаҳрамонлар билан зиддиятга борувчи персонажлардан бири —Қиммат момо. Муаллиф уни қуйидагича тасвирлайди:
“Қиммат момолар ҳар юртда бўлади, ҳар элда бўлади. Қаерда тўй-маърака бўлади, ўша ерда Қиммат момолар бўлади. Эл Қиммат момоларни тўй-маъракага айтмайди. Айтмаса-аймасин, Қиммат момолар ўзлари кириб кела беради! Индамайгина кириб келиб, маъракаларга қўшилади”.