Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Огоҳлик
😱 ДХХ қалбаки АҚШ долларининг муомалага киритаётганларни аниқлаб қўлга олганини эълон қилди
➖Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро ва унинг Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи шериги ижтимоий тармоқлар орқали Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга сохта 100 АҚШ доллари купюрали жами 50 минг АҚШ долларини 65 млн сўмга сотишга келишишган.
Шундан сўнг улар Жиззах шаҳрига бориб, харидор билан телефон орқали мулоқот қилиб, унга қалбаки пулларни шаҳар ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетишларини айтиб, келишилган суммадан 39 млн 200 минг сўмни олдиндан пластик карта орқали олишган. Аммо, улар қалбаки валюталарни белгиланган жойга қолдирмасдан, харидорни алдаб, Тошкент шаҳрига қайтиб кетаётган вақтида Дўстлик туманида ушланди ва улар кетаётган автомашина салонидан қалбаки 51 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
➖Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро вилоятида яшовчи 2 нафар шахс ҳамда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўзаро тил бириктириб, чет давлатда тайёрланган, ҳар бири 100 купюрали қалбаки 50 минг АҚШ долларини ҳақиқий 25 минг АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди.
➖Тошкент шаҳрида қайд этилган яна бир ҳолатда, Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида яшовчи, 1997 й.т. шахс хориждан келтирилган 50 ва 100 АҚШ доллари купюрали қалбаки 45 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 25 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.
➖Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи шахс ва Тошкент вилоятининг Паркент туманида яшовчи фуқаро қалбаки 10 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 8 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди.
➖Чортоқ туманида яшовчи шахснинг кўрсатмаси бўйича – унинг 2 нафар шериги қалбаки 30 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 19.500 АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди.
➖Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 88 дона 50 АҚШ доллари купюрали ва 44 дона 100 АҚШ долллари купюрали, жами қалбаки 8800 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
👉 @kosonsoyinfo
📲 www.zakovat.uz