НАФЛ ТАВОФДА ҲАМ ЎНГ ЕЛКА ОЧИҚ БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра
❓1502-CАВОЛ: Бу йил ҳажда ҳаж амаллари тугагач, бир нарсага гувоҳ бўлдим. Ҳожиларнинг нафл тавоф қилиш асносида кимдир ўнг елкасини очиб олган, яна кимдир ёпиб олган. Аслида қайси бири тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофда ўнг елкани очиш — тавофдан кейин саъй бўлса, суннат амал ҳисобланади. Нафл тавофдан кейин саъй бўлмагани учун, гарчи эҳром либосида бўлса ҳам, елкани очиш суннат саналмайди. Шунингдек, оддий кийимда нафл тавоф қилаётган кишилар ҳам ўнг елкасини очмайдилар. Лекин умра тавофини бажараётган эркак етти айланишда ҳам ўнг елкасини очган ҳолда тавоф қилади. Чунки бу тавофнинг ортида саъй амали бор (“Ғунятун носик” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar