Koronavirus Info ✅


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ушбу канал Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АОКА, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди
Алоқа учун: @bot_askcoronauz & 71 276-49-66, 1003

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter












🇺🇿❗️Ҳурматли юртдошлар!

Коронавирус профилактикаси чора-тадбирлари доирасида шаҳар бозорлари ёпилмайди. Уларнинг иш тартиби ўзгаришсиз қолдирилади.

____

🇷🇺❗️Уважаемые жители!

В период профилактики коронавируса городские рынки продолжат работать. Режим их работы останется прежним.
https://t.me/koronavirussinfo




Ўзбекистонда илк бора коронавирусга чалинган аёлнинг касални юқтириши тафсилотлари маълум бўлди.

Коронавирус юқтирган аёл олий маълумотли тиббиёт ходими бўлиб, бу соҳада етарлича тажрибага эга бўлган.

У Франциядан 11 март санасида Тошкентга учиб келган. Рейсда 45 нафар йўловчи бўлган ва улардан ярми хориж фуқаролари бўлган. Аэропортда ўтказилган дастлабки текширув вақтида ҳеч қандай касаллик аломати топилмаган.

Орадан икки кун ўтгандан сўнг аёл ўзини нохуш ҳис қилган ва дарҳол тегишли тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Кеча олинган қон таҳлиллари коронавирус борлигини кўрсатди ва бугун бу ҳақда расман маълум қилинди.

Бемор аёл билан алоқада бўлган барча инсонлар — оила аъзолари, қўни-қўшнилар, ҳамкасблар ва Париждан бирга учиб келганлар карантинга олинган. Шу вақтга қадар 150 дан ортиқ одам тиббий текширувдан ўтказилмоқда. Ҳозирда текширувдан ўтказилаётганлар сони яна ошиб бормоқда.
https://t.me/koronavirussinfo


⚡️Коронавирус Ўзбекистондаги март ойида бўладиган тўйларга таъсир кўрсатмайди.

Барча ҳудудлар коронавирусни текшириш учун асбоб-ускуналар, тест воситалари ҳамда ҳимоя воситалари билан таъминланган.
https://t.me/koronavirussinfo


Касалликдан сақланиш учун ҳар бир фуқаро қуйидаги тавсияларга амал қилиши керак:

✅ аввало, чет элга боришни режалаштиришда дунёдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумотлардан хабардор бўлинг!

✅ зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!

✅ қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!

✅ фаразандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!

✅ юз-кўзингизни нотоза қўл билан ушламанг!

✅ уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

✅ одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!

✅ шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!

✅ овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурулган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!

✅ иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

‼️Энг асосийси, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Агарда сизда COVID-19 коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса, ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг
71 276-49-66 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

https://t.me/koronavirussinfo


Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

▪️фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
https://t.me/koronavirussinfo


Uzbekistan Airways коронавирус сабабли бир нечта давлатларга рейсларни бекор қилди.

Ўзгартиришлар авиакомпаниянинг қуйидаги шаҳарларга бўлган рейсларига тегишли:
1. Лондон – HY201/202 рейслари 2020 йил 14 мартдан апрелгача вақтинча бекор қилинди;
2. Париж – HY251/252 рейслари 2020 йил 14 мартдан апрелгача вақтинча бекор қилинди;
3. Амритсар – HY421/422, HY441/442, HY443/444 рейслари 2020 йил 18 мартдан бекор қилинди;
4. Деҳли – HY425/426 рейслари 2020 йил 20 мартдан апрелгача чоршанба ва пайшанба кунлари ҳамда якшанба ва душанба кунлари фақат кечқурун амалга оширилади;
– 2020 йил 20 мартдан апрелгача HY421/422 ва HY423/424 рейслари бекор қилинди;
5. Мумбай – 2020 йил 20 мартдан апрелгача HY427/428 рейслари бекор қилинди;
6. Жакарта – 2020 йил 25 мартдан апрелгача HY541/542 рейслари бекор қилинди;
7. Куала-Лумпур – HY553/554 рейслари бекор қилинди;
– HY551/552 рейслари 2020 йил 25 март куни бекор қилинди;
– HY551/552 рейслари 2020 йил 1-20 апрель кунлари фақат чоршанба кунлари амалга оширилади;
8. Бангкок – HY531/532 рейслари 2020 йилнинг март ойида фақат 16, 19 ва 26 март кунлари амалга оширилади;
– HY533/534 рейслари 2020 йил март ойида фақат 18, 21 ва 28 март кунлари амалга оширилади;
– 2020 йил апрель ойида HY531/532 рейслари бекор қилинди;
– HY533/534 рейслари 2020 йил апрель ойида фақат чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади;
9. Тел-Авив – HY303/304 рейслари 2020 йил 14 мартдан апрелгача бекор қилинди;
– HY301/302 рейслари 2020 йил март ойида фақат 19 ва 26 март кунлари амалга оширилади;
– 2020 йил апрель ойида HY301/302 рейслари бекор қилинди.
https://t.me/koronavirussinfo


⚡️Карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган ҳамда одамларда ваҳима яратадиган хабарлар тарқатадиган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.

Барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказиш вақтинчалик тўхтатилади.

Ҳукумат барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича мурожаат қилади.
https://t.me/koronavirussinfo


🦠🇺🇿 Коронавирус расман кириб келганига 3 кун бўлди!

Бош санитария врачининг айтишича, коронавирус аниқланган фуқаро билан контактда бўлганлар изоляцияга олинади.

16 мартдан барча давлат ва нодавлат таълим муассасаларида (боғча, мактаб ва университетлар) баҳорги каникул эълон қилинди.

Барча оммавий тадбирлар, шу жумладан, Наврўз тадбирлари бекор қилинди.

Жамоат транспортлари, автобус ва поезд бекатлари
ҳар 4 соатда дезинфекция қилинади

Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларга чиқиши, чет давлат фуқароларининг Ўзбекистонга кириши тақиқланади. Чет давлатлардаги Ўзбекистонликларнинг қайтишига шарт-шароит яратилади.

Ҳукумат карантин вақтида нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўради. Бунга Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳам Давлат солиқ қўмитаси жалб қилинади. Озиқ-овқат ва бошқа захиралар етарли даражада ғамланган.
https://t.me/koronavirussinfo




Сегодня мы снесли все полки в Корзинке и Макро. Завтра еще пойдем. И послезавтра, но это не точно.
Если человеку спокойнее с запасом туалетной бумаги на 12 лет, пусть покупает. Это просто генная память предков просыпается, спички, соль, консервы, - это нормально. Совершенно бессмысленно. Наши супермаркеты Узбекистанский Новый Год спокойно переживают, приступ паники тоже переживут. Тем более, что Китай выздоравливает, жизнь налаживается, товары поступают.
Базары и магазины не собираются закрываться. Пока ни в одной стране мира не закрыли магазины, даже в Китае работали, почему у нас должно закрыться? Доставка работает в авральном, но штатном режиме. Все будет открыто и доступно, но не забывайте не прикасаться к лицу на улице. Просто забудьте, что оно у вас есть. И вы такой, стоите в очереди за туалетной бумагой, без головы, на ножках. Тем более, что это нетрудно представить, если стоять за туалетной бумагой . 😎
Всем здоровья. Психического в том числе.
https://t.me/korzinka_uz/3621
https://t.me/koronavirussinfo


UZ: Тўлов шартнома пули ўқитилган давр учун тўланади.

Ҳозир олий таълим муассасалари ўз дастурларини масофавий таълимга ўтишга тайёрланмоқда.

Ана шу тизим тайёр бўлса, мавзу ёпилади, деди Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов
https://t.me/koronavirussinfo


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хитойда Коронавирусга қарши самарали вакцина ишлаб чиқилди.

Бу ҳақида Хитойнинг Россиядаги элчиси хабар берган. Ҳозирда қўшимча текширувлар ўтказилмоқда. 👇
https://t.me/koronavirussinfo





20 last posts shown.

89

subscribers
Channel statistics