⚡️Талабаларнинг таътили бўйича расмий тушунтириш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вазиятга
изоҳ берди:
👉 барча олий таълим муассасалари (ОТМ), академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида
2020 йил 16 мартдан эътиборан ўқиш тўхтатилиб, ўқувчи-талабалар икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилади, таълим муассасаларида карантин жорий қилинади;
👉 Тошкент шаҳрида жойлашган ОТМлар талабалар турар жойлари (ТТЖ)дан талабалар доимий яшаш жойларига юборилади ва ТТЖлар
18 март куни, вилоятларда жойлашган ОТМлар ТТЖлари жорий йи
л 17 март куни ёпилади;
👉 бошқа вилоятлардан келиб, Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар
автобус, поезд ва
самолётларда доимий яшаш жойларига қайтиши учун қуйидаги манзилларда
имтиёзли чипталар сотилиши йўлга қўйилади:
- ЎзМУ, вазирлик ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» Маркази, ЎзДЖТУ, ТТА ТТЖ ва ўқув биноси, ТИҚХММИ ТТЖ, ТДПУ ТТЖ;
👉 ОТМларда мавжуд модуллар профессор-ўқитувчилар томонидан тегишли контент билан тўлдирилади ва
таълим масофавий шаклда амалга оширилади;
👉 вазирликда, ОТМларда (
проректорлар, факультет деканлари, мураббийлардан иборат)
штаблар тузилади ва талабаларнинг таътилга чиқиши билан боғлиқ ташкилий ишлар мувофиқлаштириб борилади;
👉 таълимнинг
сиртқи шаклида таҳсил олаётган талабалар ҳамда малака ошириш курсларига жалб қилинган ўқитувчилар учун
таълим он-лайн шаклда ташкил қилинади;
👉 ҳар қандай оммавий тадбирлар (конференциялар, Наврўз байрами ва б.)
ўтказиш тақиқланади, ОТМ илмий кенгаши йиғилиши ихчамлаштирилган таркибда ўтказилади, ихтисослашган кенгашлар фаолияти бундан мустасно;
👉 ОТМлар ва вазирлик ўртасида
узлуксиз ахборот алмашинуви йўлга қўйилади.
@KoronavirusPANDEMIYAhttps://t.me/joinchat/AAAAAFM1mYeXANMGUK00bw