Юрсанг йўллар тугаб қолади,
Чизсанг етмай қолади қоғоз.
Ва шунчаки завқ бермай қўяр,
Бир замонлар жўшган эҳтирос.
Ёзган сари қисқарар қалам,
Ўчирганча ўчирғич кетар.
Яшагандай бўлиб яшамай,
Инсон ўзин бошига етар.
Камаяди - азал қонун у,
Қўйвордингми, ёйдан учар ўқ.
Сени шунча севиб ташладим,
Нечун ишқим камайгани йўқ?
(C) Санжар Машриқий
Чизсанг етмай қолади қоғоз.
Ва шунчаки завқ бермай қўяр,
Бир замонлар жўшган эҳтирос.
Ёзган сари қисқарар қалам,
Ўчирганча ўчирғич кетар.
Яшагандай бўлиб яшамай,
Инсон ўзин бошига етар.
Камаяди - азал қонун у,
Қўйвордингми, ёйдан учар ўқ.
Сени шунча севиб ташладим,
Нечун ишқим камайгани йўқ?
(C) Санжар Машриқий