🔥 Кўмирнинг техник хусусиятлари ҳақида!
Синов протоколидаги кўрсаткичлар нимани англатади?Агар сиз эҳтиёжингизга мос бўлган сифатли кўмир танламоқчи бўлсангиз, синов протоколида кўрсатилган параметрларни тушуниш муҳим. Биз барчасини оддий тилда тушунтирамиз!
1. Ёниш иссиқлиги (ккал/кг) •
Бу нимани англатади: 1 кг кўмир тўлиқ ёнганда ажраладиган иссиқлик миқдори.
•
Нима учун бу муҳим: Қанча юқори бўлса, шунча кўп иссиқлик оласиз. Уйни иситиш учун
5000 ккал/кг ёки ундан юқори кўмир олган маъқул. Масалан Ангрен (қоракўмир) кўмирлари калорияси 2700-3200 ккал/кг.
2. Кўмир куллилиги (A, %). Рус тилида “Зольность”
•
Бу нима: Кўмир ёниб бўлгандан кейин қоладиган кул миқдори.
•
Нима учун бу муҳим: Кул қанча кам бўлса, ёниш шунча тоза ва кейин тозалаш осон.
3. Намлик (W, %) •
Бу нима: Кўмир таркибидаги сув миқдори.
•
Нима учун бу муҳим: Нами кўп бўлган кўмир ёмон ёнади ва камроқ иссиқлик беради.
•
Маслаҳат: Сифатли кўмирнинг намлиги
12-15% дан ошмаслиги керак.
4. Учувчан моддалар (V, %) •
Бу нима: Кўмир қиздирилганда ажраладиган газсимон моддалар.
•
Нима учун бу муҳим: Учувчи моддалар қанча кўп бўлса, кўмир шунча тез ёнади; кам бўлса, ёниш барқарор бўлади.
5. Кўмир таркибидаги углерод (C, %) •
Бу нима: Кўмир таркибидаги тоза углерод миқдори.
•
Нима учун бу муҳим: Углерод қанча кўп бўлса, кўмир шунча узоқ ва самарали ёнади.
•
Идеал вариант: Антрацитда углерод миқдори
92-98% га етади — бу иситиш ва узоқ ёниш учун энг яхши вариант.
6. Кўмир таркибидаги олтингугурт (S, %) •
Бу нима: Кўмир таркибидаги олтингугурт миқдори.
•
Нима учун бу муҳим: Олтингугурт ёниш жараёнида ёқимсиз ҳид ва зарарли моддалар чиқаради.
•
Маслаҳат: Олтингугурт миқдори
1% дан ошмагани яхши, лекин миқдори
2-3% гача бўлган кўмирни ҳам ишлатса бўлади.
Бу параметрларни билиш кўмир танлашда ёрдам беради.
Агар сизда бошқа саволлар бўлса бизга ёзинг — кўмир танлашда ёрдам берамиз!
📩 Биз доим алоқадамиз ва илмимиз етганча маслаҳат беришга тайёрмиз!
Ҳурмат билан Абдуллоҳ!
@komiruzb
@komirbozor