ҚЎЗИҚОРИН ЕТИШТИРИШДА ИЛМИЙ ЁНДАШУВ АСОСИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН ТАДБИРКОР АЁЛ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШАМИЗ
Айни кунда Бухоро муҳандислик технология институти эркин тадқиқотчиси ҳисобланадиган Ситора Неъматова илмий изланиш билан бир қаторда тадбиркорликда ҳам яхшигина тажрибага эга. Хусусан, ишбилармон Когон туманининг Туткунда маҳалласи ҳудудидан 300 квадрат метрга яқин бўш турган майдонда қўзиқориннинг вешенка турини етиштирмоқда.
Қўзиқорин етиштириш мураккаб жараён эмас, экилган уруғ 30-35 кунда тайёр бўлади ва сотувга чиқарилади. Ҳозирда терим жараёни давом этмоқда. Шу мўжазгина 300 квадрат метр майдондан йил якунигача 8 тоннадан ортиқ ҳосил олиш ҳаракатига тушганмиз. Бу эса ҳар килосини ўртача 30 минг сўмдан ҳисобласак, 250 млн сўмга яқин мўмай даромад дегани дейди - “Султонов Шариф" МЧЖ раҳбари Ситора Неъматова.
Нафақат мувафақиятли тадбиркор балки, 8 йиллик тажриба ва ўз соҳасининг мутахассисига айланган ишбиларман аёл қўзиқорин етиштирувчи жамоа савдо дўконлари, умумий овқатланиш шахобчаларига, қўзиқориндан салат тайёрловчи цехларга маҳсулот сотишни бошлаган. Асосийси, бу маҳсулотга ҳар доим талаб бор. Қолаверса, замонавий тиббиётда ҳам қўзиқориннинг табиий инсулин ва ферментларга бойлиги аниқланган, шу боис, қандли диабет касаллигида жуда яхши озуқа бўлиши ўз исботини топган.
Бугунга келиб "Султонов Шариф" МЧЖ 15 нафар хотин-қизларни доимий ва мавсумий иш билан таъминлаб, уларга 1 миллион сўмдан 2,5 миллион сўмгача ойлик маош тўлаб келмоқда. Уларга иш вақти кунига 4-6 соатни ташкил этади. Шу билан бирга ҳозирга қадар қўзиқоринчиликка иштиёқманд 100 га яқин шогирдлари орасидан ҳам айни кунда соҳада яхшигина тажриба орттириб, ўз бизнесини бошлаганлари бор.
|Когон туман ҳокимлиги расмий канали
Telegram | facebook | Youtube