Baxmal🌱Ko'chatchilik, 🍐Bog‘dorchilik va 🍅Dexqonchilik.


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Assalomu alaykum hurmatli yurtdoshlar! Yaxshidan bog' qolar...
Sifatli va serhosil nok ko'chatlari bizdan tanlov esa sizdan...
Manzil: Baxmal tumani Oyqor QFY Qaropchi qishlog'i
Ma'lumot uchun:
Tel:☎ +998932949385
📬 @noryigitov

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter










Assalomu alaykum! Hurmatli yurtdoshlar Sizlarga ishonchli, sifatli va eng aossiysi bozori chaqqon boʼlgan nok navlarini taklif etamiz. Maʼlumot uchun tel: +998932949385




Forward from: Агро хаёт
Солкашлик нима?

🟢 Солкашликни қисқача "йил оралаб ҳосилнинг кам бўлиши", деб тушуниш мумкин.

🔴 Олма ва айрим мевали дарахтлар бир йил жуда кўп ҳосил қилади ва кейинги йили эса, кам ҳосил қилади. Бу “солкашлик” дейилади.

☀️ Аксар мева дарахтларининг гул куртаклари олдинги йили ёзда шаклланади. Шу сабабли, мева кўп бўладиган йили дарахтда фотосинтез натижасида ҳосил бўладиган шакар асосан мева учун сарфланиши сабабли келгуси йил ҳосил куртаклари яхши ривожланмайди.

✂️ Кўп ҳосил олган йили олма дарахтларида тоқалаш (кўп зич жойлашган меваларни сийраклатиш) орқали дарахтларни ҳар йили бир хилда ҳосил беришига қайтариш мумкин.

➡️ Яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Forward from: Агро хаёт
Бактериал рак — асосан уруғли ва данакли мева дарахтларини зарарлайди. Дарахтларнинг гуллари, новдалари ва мевалари қорайиб, ёш кўчатлар ва новдалар қуриб қолади,
йирик дарахтларда ҳосилдорлик 50% гача камаяди. Касаллик баҳорда тўсатдан новда учларидаги гул ва ёш баргларнинг қорайиб, сўлиб, қуриб қолиши билан бошланади.

Касалланган гул ва барглар узоқ муддат, баъзан кузгача тушиб кетмай, новдаларда осилиб қолади. Бактериялар баргдан ўтказувчи томирлар орқали новдаларга ўтади. Зарарланган новдалар ўсишдан тўхтайди, қийшайиб қораяди ва қурийди. Зарарланган новдани кўндалангига кесганда ўтказувчи томирларда айлана бўйлаб ёки айрим нуқталар шаклида қорайишни кўриш мумкин.

Ҳосилган кирган йирик дарахтлар касалланганда пўстлоқларнинг ёрилиши ва кўчиб қолганлиги кузатилади. Ёш дарахтларнинг илдиз бўғзида пўстлоқ ёрилиши кузатилади. Касалликдан қуриган дарахтнинг илдизи худди куйганга ўхшаб қизғиш-қўнғир рангга киради.

Касаллик белгилари Erwinia amylovora бактерияси қўзғатадиган куйиш касаллигига жудаям ўхшайди, аммо бунда касалланган жойдан суюқлик оқиб чиқмайди. Инфекция манбаи эски боғлардаги касалланган дарахт, зарарланган уруғ ва кўчат ҳисобланиб, бактериялар ёмғир томчилари, ҳашаротлар, қушлар ёрдамида тарқалади. Касаллик боғ асбоблари билан кесиш ва пайвандлаш пайтида ҳамда бошқа механик шикастланган жойлар орқали юқиши мумкин.

Касалликнинг инкубацион даври 5-6 ойдан бир йилгача чўзилиши мумкин. Касаллик ёш дарахтларда тез ривожланиб, 1-3 йил ичида қуритиб қўяди.

Қарши кураш чоралари. Агротехник тадбирлар:

- кузда касалланган меваларни териб йўқотиш;

- кузда ва баҳорда кучли зарарланган шох ва новдаларни кесиб йўқотиш;

-ҳашаротларга қарши ўз вақтида курашиш;

- кесиш пайтида боғ асбобларини 0,5% ли хлорамин ёки 2% ли формалин эритмасида тез-тез зарарсизлантириб туриш;

- кузда барг тўкилишидан сўнг ва баҳорда куртак ёзишдан олдин 3% ли, ўсши даврида эса (гуллашдан 10-12 кун кейин) 1% ли Бордо суюқлигини пуркаш.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

t.me/agro_hayot


Forward from: Агро хаёт
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Hosilni siyraklatish (toqalash)

Hosilni ertaroq siyraklatish hujayralar bo‘linishi va kengayishini avj oldiradi. Bu holat ko‘p hosil soladigan navlarda, ayniqsa, yaqqolroq ko‘zga tashlanadi. Tasavvur qiling, olma shoxida 10 ta gul bor. Ushbu 10 ta gulga faqat 10000 ta hujayra bo‘linishi uchun yetarli barg va undan keladigan ozuqa mavjud.

Agar olmalarni siyraklatmasak, 10 ta gulda hosil bo‘ladigan 10 ta mevaga 1 000 donadan hujayra to‘g‘ri keladi. Agar mevalar sonini 5 taga siyraklatsak, har bir olmada 2000 dona hujayra paydo bo‘ladi. Mevadagi hujayra soni mevalarning yirikligiga to‘g‘ridan-to‘g‘ri ta’sir etadi. Hujayralar bo‘linishi tugagandan so‘ng hujayralar suv bilan to‘la boshlaydi. Hujayra mevada qancha ko‘p bo‘lsa, olma mevasining hajmi shuncha katta bo‘ladi

➡️ Yaqinlarga ham ulashing

Bizni kuzatib boring

💬 Telegram   📹 Instagram
📹 TikTok


Forward from: Агро хаёт
Қулупнай етиштириш технологияси: Экиш муддати ва техникаси 

Ўзбекистонда қулупнайни баҳорда, ёзда ва кузда экиш мумкин. Кам қор ёғадиган ва қор қоплами беқарор бўлган ва кузда тез совуқ тушадиган вилоятларда (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти) баҳорда, куз узоқ давом этадиган жойларда ёзда кўчат экса бўлади. Ёзда экилган ўсимликлар кузгача яхши ривожланиб, ер устки қисми, яъни пояси, барглари яхши ривожланади, гул куртаклари ҳосил бўлиб, қишни нормал ўтказиш ва келаси йил ҳосил беришга тайёрланади.

Қулупнайни июль ва август ойларида экиш мақсадга мувофиқ. Бундан кеч экилганда ўсимликнинг қишга бардошлилиги камаяди ва келгуси йили ҳосил кам бўлади. Бироқ кузда экилган кўчатлар яхши тутиб кетади. Экиннинг қишдан яхши чиқиши учун ерни қишда чопиқ қилиш керак, гўнг солиб, устига похол ёки қипиқ ёпилади. Эрта баҳорда экилган кўчатлар шу йили ҳосил бермайди, бу билан ёзда экилганига нисбатан ишлов қиммати ошади. Кейинги йили эса ҳосил бериши жиҳатидан турли муддатларда экилганлар ўртасидаги фарқ йўқолади.
Экиш муддати меванинг ўртача вазнига таъсир кўрсатади. Кўчатнинг тутиб кетиши экиш техникасига жиддий риоя қилиш, кўчатнинг сифати, тупроқда нам ва ҳавонинг етарли бўлишига боғлиқ.
Кўчатларни экиш жойигача олиб боришда кўчат солинган яшик устига намланган мато ёпиб қўйиш керак. Буғланишни камайтириш мақсадида икки-учта барг қолдириб ортиқчасини кесиб ташлаш, экишга қулай бўлиши учун илдиз тизимини 5-6 см гача қирқиб қисқартириш мумкин. Қулупнайзор барпо қилишда турли муддатларда етилиб, илдиз оладиган навларни танлаган маъқул. Бу билан қулупнай мевасини истеъмол қилиш муддатини анча узайтириш мумкин бўлади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot


Katta daraxtlarni oʻgʻitlash boʻyicha foydali rasm.
Daraxtlarning ildizlari ularning eng chekkadagi shoxlari barobarida oʻsadi. Yani eng chekkadagi shox qayergacha oʻsgan boʻlsa oʻsha yerni ostida ildizlar bor. Bu ildiz uchlarida yaxshi soʻruvchi ogʻizchalar bor. Bu esa tuproqdagi ozuqani tez oʻzlashtirishga yordam beradi.

Biz bogʻbonlar katta daraxtlarni tanasiga yaqin joyiga dori berishi odat qilganmiz. Aslida esa rasmdagi holatda oʻgʻit berilsa foydali boʻladi.


Forward from: Агро хаёт
ОЛМА ҚУРТИ

Олма қурти - бу зараркунанда асосан олма, нок ва беҳини зарарлайди. Зараркунанда мавсумда ҳосилни 50 фоиздан ортиғига зарар келтиради. Олма қурти тушган мевалар чириб кетади ва сақлаб бўлмайди. Зараркунандани катталиги 14-20 мм гача келади. Капалакларнинг ранги қорамтир-кулранг бўлади. 1 та капалак 30 тадан 60 тагача тухум қўяди. Тухуми 1 мм атрофида оқ рангда бўлиб, катта ёшдаги қуртлари узунлиги 16-18 мм катталикда бўлиб, пушти рангда. Зараркунанда мавсумда 4 та авлод беради. Эрта баҳорда олма ғунчалаш даврида пўстлоқ остида қишлаб чиққан қуртлари ғумбакка айланиб, апрел ойининг биринчи ўн кунлиги охирида капалаклари битталаб уча бошлайди. Олма дарахтлари гуллаб бўлган даврда капалаклар оммавий учади. Оталанган урғочи капалаклар янги шакилланаётган мева ва мева атрофидаги баргларга тухум қўяди. Ҳаво хароратининг ўзгаришига қараб тухумдан қуртлар 9-14 кунда чиқади. Бу май ойининг биринчи ўн кунликлари бошларига тўғри келади.

Олма қуртини аниқлаш усуллари - 10 гектаргача бўлган майдондан 10 та олма дарахти текширилиб, хар бир дарахтни пастки, ўрта ва юқори қисмидан 100 донадан мева кўздан кечирилади, бунда зарарланган мевалар алоҳида ҳисобланиб ўртача зарарланиш махсус дафтарчага ёзилиб, фоизи хисобланади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot


Forward from: Агро хаёт
НАЪМАТАК БОҒЗОРИ — ЮРТ ГУЛЗОРИ

Бизни Чодакликлар асосан уч хил дарахт экадилар. Ариқда доим сув бўлганлик сабаб, ариқ бўйига терак, тоғлик ҳудудлар шаббода бўлиши учун ёнғоқ ва жой танламаслиги учун наъматак экадилар.

Қорақалпоғистонда бепоён шўр ерлару Қизилтепада ажойиб чиройли жойлар ва Бўстонлиқда унумдор лалми заминларимиз борку, нега даромад берувчи наъматакдан боғзор барпо этмаймиз, чуқур ўйламоқ даркор.

Бизда ажойиб, сиз хоҳлаган тиконсиз плантация ва девор учун мос наъматак, интенцив ярим пакана Жоним ёнғоқ ва шифобахш Оқ қайин кўчатлари бор.

Сиз,  боғ барпо қилишни хоҳласангиз пастдаги ҳаволани босиб групага киринг ва маълумот ва ҳужатлари билан танишинг.  Кўчат ва  маслаҳат биздан,  даромад сиздан.

Имомали ака тайёрлади.

@kochat_uzbekistan

934025354
947944549
945088908


Forward from: Jizzax organic
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔝 Rekord! “Jizzax Organic”da bir kunning o’zida 60 ta qo’zichoq dunyoga keldi!

Ushbu ijobiy ko’rsatkich jamoamiz tomonidan Dorper qo’y zotining to’g’ri va namunaviy sharoitlarda yetishtirilayotganidan dalolat beradi.

Joriy yilda umimiy hisobda 4000 ta qo’zichoq tug’lishi kutilmoqda.
__

🔝 Рекорд в «Jizzax Organic» – на свет появились сразу 60 ягнят в один день!

Для нашей команды это большая радость, доказывающая, что ведется правильное кормление и наблюдение за овцами породы Дорпер.

В этом году в общем количестве мы ожидаем появления 4000 ягнят.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube


Forward from: Агро хаёт
Помидорнинг неча хил турини биласиз?

➡️ Яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok


Forward from: Агро хаёт
🔎 Эртапишар картошка қачон экилади?

🥔 Картошкани эртанги навини кўп манбаларда феврал ойининг иккинчи декадасини бошидан экиш мақсадга мувофиқ, — дейилган. Сабаби 5-февралда “Чилла” чиқади, “Чилла” чиққач ўсимликларда ва кўп йиллик дарахтларда, токларда суюқлик харакати бошланади.

💻 21-январда  “Қантар” оққан бўлади, шундан сўнг ернинг остидан илиқ, иссиқ ҳарорат юқорига кўтарилиб ўсимлик дунёсини уйғотади, ана шунинг учун ҳам тажрибали томорқа ер эгалари феврал ойидаёқ картошкани экиб, бирмунча сувни тежаш ҳисобига об-ҳавонинг ёғингарчилиги нами билан яхшигина сифатли ҳосил оладилар. Бу ҳаётий ҳалқчил тажрибалардан маълум.

✏️ “Қантар оғди қалт этди, деҳқону-чорвадорнинг кўзи жалт этди”, деб боболаримиз бежиз айтмаганлар.

🗣 Лекин қишлоқ хўжалигида доим ҳам календарга қараб иш тутиб бўлмайди. Масалан, феврал охрида картошка экиш манбаларда ёзилган бўлса аммо ташқарида бугунгидай  минус даражада аёзли ҳаво бўлса,  картошка экишни кечиктириб турган маъқул.

➡️ Яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok


Forward from: mevali boğ
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
МОЛДОВАЛИК ЭКСПЕРТДАН ПАКАНА ОЛМА КЕСИШ ДАРСЛАРИ!

Ўзбекистонда энг кенг тарқалган мева турини етиштиришни ўрганамиз.

Видео кўчирилганида манба кўрсатилсин: @mevali_bog




Forward from: Агро хаёт
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📢 Бугун тонгда @agro_hayot канали асосчиси MY5 телеканалининг "Омон-омон" кўрсатувида меҳмон бўлди. Суҳбат жуда қизиқарли руҳда кечди: Соҳа сердаромадми? Боғбончиликдаги хатолар? Келгуси режалар қандай? - каби саволларга жавоб берилди.

➡️ Яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram   📹 Instagram
📹 TikTok


Forward from: Агро хаёт
🍀 Бугунги кунда кўпичиликни қизиқтирган саволлардан бири: мевали дарахтлар, хусусан, шафтоли ва ўрик тагига беда экса бўладими?

🍀 Беда — тупроқни азотга тўйинтирадиган ўсимлик ҳисобланади. Аммо уни боғларга экиш тавсия этилмайди.

☘️ Сабаби, беда ўсгач дарахт илдизларини қисиб қўяди. Бу эса ёш новдаларнинг қуришига олиб келади. Бундан ташқари беда туфайли ҳашоротлар ҳам кўпаяди.

🌿 Дарахтларингиз серхосил бўлишини истасангиз нафақат беда, балки баланд ўсадиган, сувга талабчан ўсимликларни экмаганингиз маъқул.

➡️ Яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok

20 last posts shown.