Расмий эълон!
Университет Кенгаши йиғилишининг 27.01.2025 йилдаги 8-сонли баённомасига асосан “Тошкент Кимё халқаро университети ички тартиб қоидалари”га қуйидаги ўзгартиришлар киритилди.
Ўзгаришларнинг қисқача мазмуни:
1. Илгари GPA (ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи) 4.5-шкаласи асосида ҳисобланар эди, энди эса 5.0 шкаласига ўтказилди.
Асосий мақсад:
- битирувчиларимизнинг магистратурага кириш талабларига мувофиқлаштириш;
- таълим кредити талабларига мувофиқлаштириш;
- Республикамизнинг турли грант, стипендия, танловларида талабаларимизнинг иштирокини фаоллаштириш;
- "Хемис" тизими талабларига мувофиқлаштириш.
Яъни, "4.5 лик" тизимда талаба ҳамма фанини 60 га ёпган бўлса, GPA = 1.0 бўлар эди, энди эса Республика ОТМларида қўлланилаётган "5.0 лик" тизим бўйича мазкур талабанинг кўрсаткичи GPA = 3.0 бўлади.
2. Талаба Университетни битириши учун "5.0 лик" тизим бўйича 3.00 дан кам бўлмаган GPA га эга бўлиши ва ўқитилган фанлар бўйича камида “D” даражасига эга бўлиши шарт.
3. Талаба "имтиёзли" (HONOURS) даражасини олиши учун "5.0 лик" тизим бўйича унинг GPA кўрсаткичи 3.96 ва 5.00 орасида бўлиши шарт.